Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Бу йил “туризм қишлоғи” мақомини оламиз”

ҚОЛАВЕРСА, БУ ЙИЛ САНГАРДАККА “ТУРИЗМ ҚИШЛОҒИ” МАҚОМИ БЕРИЛИШИНИ КУТИБ ТУРИБМИЗ. ЗАРУР БАРЧА ҲУЖЖАТЛАР, “ТУРИЗМ ҚИШЛОҒИ” МАҚОМИНИ ОЛИШ УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР БЎЙИЧА ИШЛАР ЯКУНЛАНЯПТИ.

Мўъжизаларга сероб “Сангардак” шаршараси билан дунёга довруғи кетган маҳалламиз кейинги йилларда янада кўркам ва обод қишлоққа айланди. Тоғ қўйнида кенг, равон йўллар барпо этилиб, маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун зарур шароит яратилди. Мачит, ошхона ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилди. Битта меҳмонхона ва 20 та меҳмон уйи ташкил этилди. “Сангардак чеварлари” тикувчилик корхонаси ишга туширилди.

Англаганингиздек, асосий “драйвер” — туризм. Зеро, сўлим тоғлар қўйнидаги “Сангардак” шаршараси Канаданинг энг машҳур “Ниагара” шаршарасидан ҳам баланд, денгиз сатҳидан 2 минг метр юқорида жойлашган. Мафтункор бу гўшада бир вақтнинг ўзида йилнинг тўрт фаслини кузатиш мумкин. Шу сабабданми ёки табиат инъом этган бу гўзалликнинг мафтункорлигиданми, ёз бошланиши билан шаршара сайёҳлар билан гавжум бўлади.

Албатта, бу жараёнда воҳанинг бой туристик салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш эътибордан четда қолаётгани йўқ. Бундан тўрт-беш йил муқаддам Сангардакнинг шундай обод гўшага айланишини ким хаёлига келтирган эди дейсиз? Қаранг, тоғ бағрида етти қаватли муҳташам “Сангардак” санаторийси қад ростлади. Яқин орада бу қишлоқ билан Қашқадарёни боғлайдиган янги автомобиль йўли ишга туширилади. Бу йўл пойтахтдан сайёҳларнинг воҳага келишини 4-5 соатга қисқартиради. Янги йўл бўйларида хизмат кўрсатиш янада ривожланиб, аҳоли бандлиги таъминланади.

Қолаверса, бу йил Сангардакка “туризм қишлоғи” мақоми берилишини кутиб турибмиз. Зарур барча ҳужжатлар, “туризм қишлоғи” мақомини олиш учун қўйиладиган талаблар бўйича ишлар якунланяпти. Шу билан бирга, қатор юмушларни режалаштирганмиз. Хусусан, туризмни ривожлантириш мақсадида 40 гектар жойда осма дор йўлини қуриш, спорт мажмуалари ва сув ҳавзасини бунёд этиш ишлари давом этяпти. Келгусида спортнинг қатор турлари миллий терма жамоаларнинг машғулотларини шу ерда ўтказишни кўзлаб турибмиз.

Ўрозбой МИРЗАЕВ,

Сариосиё туманидаги

Сангардак маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тошкент вилоятида “маҳалла еттилиги” қандай ишлаяпти?

    Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Уюшманинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари, туман-шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан учрашди. Унда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш,…