Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Сабзи шарбати ва мураббосини қадоқлаш корхонаси қурилади”

МАҲАЛЛА КАТТА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛ БЎЙИДА ЖОЙЛАШГАНИ УЧУН ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА. МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШОХОБЧАЛАРИ, АВТОМОБИЛЛАРНИ ЮВИШ ШОХОБЧАСИ, ЕМХОНА КАБИ ЎНЛАБ ЯНГИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ИШГА ТУШМОҚДА.

Маҳалла “драйвери” – сабзавотчилик. Асосан, сабзи экилади. Бир йилда аҳоли томорқалари ва қўшимча экин майдонларидан жами 1000 тонна сабзи ҳосили йиғиб олинади.

Уларни тезкорлик билан тозалаш учун 5 та сабзи ювадиган цех фаолият юритмоқда. Сотилганларидан ортганини қиш ва баҳор ойларигача сақлаш учун иккита 100 тонналик музлаткич омборхона бор. Келгусида сабзи шарбати ва мураббосини қадоқлаш корхонаси қурилиши режалаштирилмоқда.

Маҳалла катта автомобиль йўл бўйида жойлашгани учун тадбиркорлик ривожланмоқда. Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, автомобилларни ювиш шохобчаси, емхона каби ўнлаб янги тадбиркорлик субъектлари ишга тушмоқда. Аҳолига 1,5 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган бўлиб, улар эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тикув машина, мотокультиватор, мини транспорт воситалари харид қилиб, иссиқхона ва мебель устахоналар қурган. Иккита тикув цехда 47 нафар хотин-қиз банд. Бу ерда аҳоли талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, барча зарур буюмлар тикилади.

Маҳалладан 6 километр олисдаги Миробод қўрғонида катта текстиль корхонаси қуриляпти. Келгусида бу ерда 500 иш ўрни яратилади. Шу боис 27 нафар хотин-қиз ҳозирданоқ корхона йўналиши бўйича ўқитилмоқда.

Аҳоли “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол. 3100 метр асфальтлаш лойиҳасида ғолиб бўлди. Шу кунга қадар 2200 метр ички йўллар асфальтланиб, иккита трансформатор, 110 та бетон устун, 180 та тунги ёритқич чироқлари ўрнатилди. 1 миллиард 300 миллион сўм эвазига 4,5 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, битта сув минораси қурилди. Натижада аҳолининг 70 фоизи тоза ичимлик сув билан таъминланди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида дарахтларни экиш ишларига катта ҳозирлик кўрилмоқда.

Шохназар ХЎЖАҚУЛОВ,

Нарпай туманидаги “Ипак йўли” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳаллада муаммо йўқ, фақат…”

ҲАР БИР ТАДБИРКОРДА 4 ТАДАН 30 ТАГАЧА “ФУРА”ЛАР БЎЛИБ, УЛАР БУРТМАЛАР АСОСИДА МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ҚАТНАМОҚДА.