Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла раисларига автомашина зарур бўляпти”

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ КАБИ АВТОМАШИНАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЗАРУР. ЧУНКИ МАҲАЛЛАДА ҲАР ХИЛ ВАЗИЯТЛАР БЎЛИБ ТУРАДИ. БАЪЗИ ҲОЛАТЛАРДА ЎША ЗАҲОТИЁҚ МАНЗИЛДА ҲОЗИРУ НОЗИР БЎЛИШИНГИЗ КЕРАК.

Маҳалланинг бундай номланишига икки сабаб бор. Бири, бир пайтлар қўшни Туркманистон Республикасининг Қорамози деган жойидан одамлар кўчиб келиб яшашгани учун. Иккинчиси, Амударё қирғоқларида ҳандалакдан кичкина “мози” деган полиз маҳсулоти етиштирилган…

Илгари Амударё шунчалик кенг бўлганки, ҳозирги “Қорамози” йиғин аҳолиси унинг қирғоқ бўйларида яшашган. Бугун дарё йиғиндан 25-30 километр олислаб кетган. Бироқ маҳалла “Шовот” ва “Наврўз” канали оралиғида жойлашгани учун сувдан муаммо йўқ. Деҳқончиликка мос ҳудудлар. Асосан, пахта, ғалла, шоли экилади.

Сўнгги йилларда аҳоли томорқаларида қулупнай етиштириш оммалашмоқда. 170 та оилага 20-30 сотихдан ажратиб берилган қўшимча томорқа хўжаликларда биринчи ҳосилда помидор, бодиринг, пиёз, сабзи экилган бўлса, август ойида иккинчи ҳосил учун қулупнай кўчатларини қадашди.

Ҳудудда элликдан ортиқ тадбиркор бор. Биргина, “Жайҳун инвест” фармацевтика корхонасида ўттизга яқин маҳаллий аҳоли иш билан банд. 15 дан ортиқ хотин-қиз ўзини ўзи банд қилган ҳолда тикувчилик билан шуғулланишмоқда. Ёшлар томонидан тўртта автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси ишга туширилди.

Йиғин ҳудудида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шу кунгача етти километр тупроқ йўллар шағаллаштирилди. Энг катта янгилик, Президент қарори асосида “Ислом тараққиёт банки”нинг “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 24 миллиард сўм ажратилди. Банк вакилларининг халқ билан учрашуви якунида йиғин ҳудудида битта мактаб ва боғча қурилиб, поликлиника таъмирланадиган бўлди. Шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қад ростлаб, Парвоз ва Умар Хайём кўчаларига тунг ёритқич чироқлари ўрнатилади. Пиёдалар йўлаги қурилади. Лойиҳа доирасидаги қурилиш ишлари шу йилнинг 5 декабридан бошланиши кутилмоқда.

Боқувчисини йўқотган, ногирон оилалар доимий эътиборда. 8 та хонадоннинг томи шифер билан ёпиб берилди. 6 та хонадон тўлиқ таъмирланиб, шиферланди.

Аҳолининг иқтисодий аҳволи йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Бугун ҳар икки хонадоннинг бирида енгил машина бор. Яшаш шароитлари ҳам шаҳардан фарқ қилмаяпти. Рўзғори учун барча зарур қулайликларни яратиб олишмоқда. Қиш арафасида барча аҳолига кўмир тарқатилмоқда. Табиий газ бўлмаса-да, газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Муаммо: маҳалла идораси йўқ. “Маҳалла бешлиги” ходимлари тўйхонанинг ёнидаги учта хонада фаолият юритмоқда.

Таклиф: маҳалла раисларини профилактика инспекторлари каби автомашиналар билан таъминлаш зарур. Чунки маҳаллада ҳар хил вазиятлар бўлиб туради. Баъзи ҳолатларда ўша заҳотиёқ манзилда ҳозиру нозир бўлишингиз керак. Шундай ҳолатларда маҳалла раислари учун автомашина зарур бўляпти.

Сайёра САТИМОВА,

Хонқа туманидаги “Қорамози” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Олган ҳам, берган ҳам айбдор

Сочларига оқ оралаган, ёши элликдан ошиб олтмишга қараб кетаётган бу ёшга ҳаётининг қолган қисмини яхшилик ва хайрли ишларга бағишлаб, чиройли яшашни ният қилиш ярашади. Лекин ақл ёшдамас, бошда деганлари чин…