Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла яшил белбоғи яратилади”

МАҲАЛЛА ТОҒ ЭТАГИДА БЎЛГАНИ УЧУН ҲАР БИР ХОНАДОНДА ЧОРВА МОЛЛАРИ БОР. ЙИҒИНДА ИККИТА БОҒ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН.

Ангрен шаҳрининг тоғ-ёнбағрига туташ ҳудудда жойлашган маҳаллага ҳар соҳада намуна бўлсин деб шу ном қўйилган. Бир ярим йиллик фаолиятим давомида шунга ҳаракат қиляпмиз.

Маҳалла тоғ этагида бўлгани учун ҳар бир хонадонда чорва моллари бор. Йиғинда иккита боғ ташкил этилган. Ҳудуд аҳолисининг бир қисми “Ангрен” кўмир конида меҳнат қилишади. Ҳунармандлар кўп. Темирчи-усталар, сандиқчилар бор. Хотин-қизларнинг кўпчилиги рўмол тўқишиб сотишади. Эллик нафар ёш Ангрен шаҳридаги “Fresh” савдо дўконида ишлашади. Ушбу тармоқ савдо дўкони асосчиси “Намуна” маҳалласида яшагани учун кўплаб хайрли ишларга бош-қош бўлиб келяпти. Айнан унинг ҳомийлиги асосида маҳалладаги 18 та кўчага тунги ёритқичлар ўрнатилди.

Адирда уч гектар тошлоқли ер маҳаллага ажратиб берилган. Эрта баҳорда бир гектарига 400 туп арча кўчати экиб, “Яшил макон” яратдик. Яна 500 туп кўчат олиб келинди. “Яшил макон” янада кенгаяди. У ерга терак ҳам экилади. Мақсад, маҳалла яшил белбоғини яратишдир.

Ҳудудга икки километр сув тармоғи тортилиб, аҳолининг 96 фоизи ичимлик сув билан таъминланди. 43 та симёғочлар янгисига алмаштирилди. Яна 200 та бўлса, бирорта носоз симёғоч қолмасди…

Масаид МАМАТЖОНОВ,

Ангрен шаҳридаги “Намуна” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари олдида турган энг долзарб аҳамиятга эга бўлган масала бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари баҳорнинг илк…