Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Тиббий хизмат учун узоқларга боряпмиз…”

САЛОМАТЛИГИДА БИРОР МУАММО КУЗАТИЛСА, МАҲАЛЛАДОШЛАРИМИЗ ТИББИЙ ХИЗМАТ ОЛИШ УЧУН ТАХМИНАН 3 КМ. УЗОҚЛИККА БОРИШИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ. БУ МАСАЛАДА ТУМАН ҲОКИМИ, СЕКТОР РАҲБАРИГА ТАКЛИФ БЕРИЛГАН.

“Сариканда” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли учун, барча туман маҳаллаларида бўлган каби Президент ва давлат эътиборини ҳис қилиб яшаш, кўмак ва рағбатдан миннатдорлик нечоғли муҳим эканини ҳар бир оила, ҳар бир инсон мисолида кузатиш мумкин.

Айни пайтда маҳалламиздаги 1 006 та оилада 3 668 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўзаро аҳил-иноқлик туфайли 2022 йили катта марраларни забт этдик. Жиноятчилик ва оилавий ажралишлар сони қисқаришига эришдик. Барча хонадонлар тоза ичимлик сув билан таъминланди. Бунинг учун 20 км. ичимлик сув тармоғи тортилди. 8 км. ички кўчалар асфальтланди. 2 та янги трансформатор ҳамда 118 та бетон таянч устунлар ўрнатилди. Шунга мос тарзда 4,2 км. кабель тортилди. Икки нафар кам таъминланган фуқаро хонадони ҳомийлик асосида таъмирлаб берилди.

“Темир дафтар”да рўйхатда турадиган Кенжабой Исоевга Ҳиндистонда даволаниши учун пул маблағи йиғиб берилди. 172 миллион сўм эвазига қишлоқ қабристонига янги даровоза ўрнатилиб, атрофи деворланди. Камбағалликни қисқартириш мақсадида жорий йилнинг ўзида 50 та янги тадбиркорлик субъектлари иш бошлади. Бу билан уларнинг сони 118 тага етди. Ўз навбатида 240 та янги иш ўрни яратилди. Йил бошида рўйхатда 113 та ишсиз бор эди. Ҳозир 18 та қолди. Уларнинг 82 нафарига 15 сотихдан ер ажратиб берилиши натижасида барчаси ўзини ўзи банд қилди.

Қолаверса, ёш авлодни сифатли таълим-тарбия олиши учун 4-ўрта таълим мактабига қўшимча янги бино қурилиши ниҳоясига етказилди. 5 та уй боғча иш бошлади.

Қувонарлиси, бу борада эзгу ташаббуслар маҳалладошларнинг ўзидан чиқяпти. Каттаю кичик ғайрат кўрсатиб, “Сариканда” Сўхнинг энг файзли ва обод маҳаллаларидан бирига айланиши учун сидқидилдан меҳнат қилмоқда.

Ўрни келганда таъкидлаш керакки, ҳудудимизда бирорта дорихона йўқ. Қолаверса, тиббий хизмат кўсатиш учун қишлоқ врачлик пунктига ҳам эҳтиёжимиз бор. Саломатлигида бирор муаммо кузатилса, маҳалладошларимиз тиббий хизмат олиш учун тахминан 3 км. узоқликка боришига тўғри келади. Бу масалада туман ҳокими, сектор раҳбарига таклиф берилган. Насиб қилса, жорий йил охирига қишлоқ врачлик пункти учун контейнер ўрнатишга ваъда беришган.

Баҳодир САФОЕВ,

Сўх туманидаги

“Сариканда” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сурхон маҳаллалари кўркам қиёфага киряпти

“ОБОД ХОНАДОН”, “ОБОД КЎЧА”, “ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНЛАРИ АСОСИДА УЗУН ТУМАНИДАГИ “ЯНГИЙЎЛ” МАҲАЛЛАСИДА БАРПО ЭТИЛГАН ОБЕКТЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.