Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ташаббус
-+=

Маҳалла иши ҳамжиҳатлик, бирдамликни талаб этади

СЕМИНАР
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида “маҳалла еттилиги”нинг юқори турувчи ташкилотлари масъул ходимлари учун маҳалла фаолияти, камбағалликни қисқартириш бўйича малака ошириш ўқув-семинари ташкил этилди.

Маҳалла иши бир жойда тўхтаб турмайди. Ҳаёт давом этар экан, одамлар кундалик ташвишлари, турли ҳаётий масалалар билан йиғинларга мурожаат қилишади. Кимнидир ишсизлик қийнаса, кимдир ижтимоий кўмакка муҳтож, яна кимнингдир беморлик бошига тушган. Бошқа биров тадбиркорликни йўлга қўймоқчи, ёшлар ўз иқтидорини намойиш этишда маслаҳатга эҳтиёж сезади. Умуман, маҳаллада ҳаёт қайнайди, ҳар жабҳада маҳаллага зарурат бор, ҳар ким маҳаллани ўзига суянч ва таянч сифатида кўради.

Ўз навбатида, бу жараён маҳалла ходимларидан катта масъулият, билим ва ташаббускорликни талаб қилади. “Еттилик” аъзолари фаол ва ҳамжиҳат бўлса, йиғинда иш фаолияти тизимли ва тартибли йўлга қўйилса, натижадорлик ҳам шунга яраша самарали бўлади. Бунинг учун, энг аввало, “маҳалла еттилиги” вакиллари қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлиши, тизимга оид билимларини мустаҳкамлаб бориши, муаммолар ечимида ўз фикри, ёндашуви, амалий тажрибаси бўлиши зарур.

Айни жиҳатдан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, унинг ҳузуридаги Маҳалла академияси, тегишли вазирликлар, идоралар билан ҳамкорликда уч кунлик малака ошириш ўқув-семинари ташкил этилди. Унда Уюшманинг 208 та туман (шаҳар) бўлимлари масъул ходимлари, “еттилик”нинг юқори турувчи ташкилотлари вакиллари қатнашяпти.

Бугун маҳаллаларни ишсизлик, камбағаллик, миграция, жиноятчилик ва оилавий ажралишдан холи ҳудудга айлантириш устувор вазифа сифатида белгиланган. Бу ҳолат, ўз навбатида, “маҳаллабай” ишлашга масъул бўлган мутасаддилардан алоҳида билим, малака ва кўникмаларга эга бўлишни тақозо этади. Шу маънода мазкур семинар маҳалла тизимини ривожлантириш соҳасида шаклланган замонавий миллий амалиётни ҳудудларда кенг жорий қилишга хизмат қилади.

Семинар аниқ мавзулар асосида, маҳаллага тааллуқли ҳар бир масалани қамраб олган ҳолда ташкил этилди. Хусусан, унинг биринчи кунида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастурида маҳалла тизими олдига қўйилган устувор вазифалар хусусида маълумот берилди. Таъкидланганидек, Давлат дастурида айнан маҳаллага оид қатор мақсадлар, жумладан, йиғинларда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини самарали йўлга қўйиш белгиланган.

Спикерлар аҳоли муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги”нинг асосий вазифалари, маҳалла раиси сайловини ўтказишда қонунчиликда белгиланган тартиблар, раис лавозимига қўйилган талаблар, номзодларни шакллантириш ва саралаш, маҳалла тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари бўйича керакли тушунчаларни беришди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ўтказилган машғулотлар савол-жавобларга бой бўлди. Томорқадан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадини оширишда маҳалла билан банкларнинг ўзаро ҳамкорликдаги вазифалари кенг муҳокама қилинди. Президент ташаббуси асосида банкларнинг маҳалла даражасига туширилгани, маҳалла банкири фаолияти йўлга қўйилгани эътироф этилди.

Семинарнинг иккинчи кунги машғулотларида қайд этилганидек, ҳар қандай масала маҳалла даражасида ҳал этилаётгани боис ўтган йили йиғинларга қилинган мурожаатларнинг қарийб 90 фоизи шу ернинг ўзида ечим топди. “Рақамли маҳалла” платформаси ижтимоий ёрдамлардан фойдаланиш имкониятини оширди. Ёшлар, хотин-қизлар билан ишлашда маҳалланинг иштироки ортди. Аҳолини соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш, тўғри овқатланишни оммалаштириш анъана тусини олди.

Иштирокчиларга маҳалланинг молиявий имкониятларини ошириш, Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларини мақсадли сарфлаш, “Маҳалла сервис компанияси” фаолиятини самарали ташкил этишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги уқтирилди. Нуронийларнинг ёшлар тарбияси ва жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ролига эътибор қаратилди. Аҳолини оммавий спортга жалб қилиш борасидаги ташаббуслар илгари сурилди.

Маҳаллага бириктирилган масъуллар фаолият самарадорлигини оширишда маҳалла раисининг координацион бошқарув усули, йиғиндаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва унда маҳаллага бириктирилган масъулларнинг асосий вазифалари ҳақида сўз борди.

Умуман олганда, ҳар бир машғулот интерфаол усулда, қизиқарли савол-жавобларга бой, таклифлар, фикрлар хилма-хиллиги руҳида ўтди. Айниқса, машғулотларни соҳанинг етук мутахассислари, олимлар, профессорлар олиб боргани, “еттилик”нинг юқори турувчи ташкилотлари раҳбарлари йўл-йўриқ кўрсатгани, ҳар бир масала тўлиқ моҳиятига қадар тушунтирилгани мақсадга мувофиқ бўлди. Эндиликда иштирокчилар бу ерлган билимларини ҳудудларга боргач, оммалаштиришади, иш фаолиятида кенг фойдаланади.

Семинарнинг учинчи куни, тингловчиларнинг ўзлаштирган билимлари тест синовидан ўтказилди. Сўнгра тингловчиларга сертификатлар топширилади.

Хуршид ОЧИЛОВ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

ҳузуридаги Маҳалла академияси раҳбари

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Тегишли ташкилотларга мурожаатлар қилинган, бироқ, амалий ечим йўқ”

МЕҲРОБОД ҚИШЛОҒИ АҲОЛИСИ АЛОҲИДА МАҲАЛЛА СИФАТИДА АЖРАЛИБ ЧИҚИШ НИЯТИДА. БУ БОРАДА КЎПЛАБ ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТЛАРГА МУРОЖААТЛАР ҚИЛИНГАН, БИРОҚ, АМАЛИЙ ЕЧИМ ЙЎҚ.