Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

Оғу ўз манзилига етмай тўхтатилди

Инсоният йигирманчи асрда жуда катта ютуқларга эришди. Оламшумул кашфиётлар қилинди. Кўплаб дардларга даво топилди. Бироқ одамзот йигирма биринчи асрга ўзи билан гиёҳвандлик деган балони олиб ўтдики, бугунги кунда бу муаммо барчани бирдек ташвишга соляпти. Бир сўз билан айтганда, офат ер юзини қамраб олди. Айниқса, ёш йигит-қизларни бу бало ўз домига тортаётгани ниҳоятда ташвишлидир.

Гиёҳванд моддани истеъмол қилишни бошлаган ўспиринни, унинг оиласини, яқинларини катта ҳалокат кутиб тургани бугун ҳеч кимга сир эмас. Бу балога ружу қўйган ёшлар тақдири қандай якун топишини барчамиз биламиз. Ота-она, қариндош-уруғларнинг адоқсиз кўз ёшларини кўрганмиз.

Бу иллатга ружу қўйганлар пул топишнинг ҳар хил йўлларини излайди. Ҳатто, энг тубан ишга қўл уради. Чунки унинг хоҳишини қондириш учун маблағ зарур. Одатда гиёҳвандлар ҳеч қаерда ишламайди. Ўз-ўзидан тушунарлики, уларнинг молиявий манбаи фақат ота-онаси, қариндошлари ва уйидаги мулкидир. Пул тополмагач, ўғрилик, талончилик, ҳатто қотиллик йўлига кириб боради. Натижада ашаддий жиноятчига айланиб қолади.

Пойтахтимизда яшовчи 30 ёшли Собир ва Жаҳонгир исмли йигитлар шу йилнинг 24 февралида Тошкент тумани ҳудудида гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда эгаллаш ва келгусида сотиш режасини тузишади. Улар ижтимоий тармоқ орқали номаълум шахс билан танишиб, унга гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи эканини билдиришганида харидор 600 минг сўм пулни уларнинг пластик картасига ўтказиб беради. Ижтимоий тармоқ орқали юборилган манзилдан полиэтелен пакетга ўралган гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган харидор унинг бир қисмини танишига 200 минг сўмга сотади.

Собир бошқариб бораётган автомашина Яккасарой тумани “Ракат” маҳалласида тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилганда салон ичида пакетга ўралган ўткир ҳидли, тўқ жигар рангли модда борлиги аниқланган. Шу жойнинг ўзида у холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосасига кўра, Собирга тегишли ўткир ҳидли модда “гашиш” эканлиги аниқланган. Олиб борилган тезкор тадбир давомида унинг шериги Жаҳонгир ҳам ушланди.

Суд ҳукми билан Собир 5 йилу бир ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Унинг шериги Жаҳонгирга эса иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Баҳодир ҚАЮМОВ,

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг судьяси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Жарима билан ажрашишни камайтириб бўлмайди”

БУГУН АЖРАЛИШЛАРГА САБАБ БЎЛАЁТГАН КИШИЛАРГА ТУРЛИ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БОРАСИДА ФИКРЛАР АЙТИЛЯПТИ. МЕНИМЧА, БУ ЎРИНДА ОТА-ОНАЛАР МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ КЕРАК.