Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нигоҳ
-+=

Оила қадрини, аввало, қизингизга уқтиринг!

 

Ана ўшанда ота-она қирқ-элликка чиққанда, қудаси қизини остонасига етаклаб келмайди…

1997 йилдан буён маҳалла тизимида ишлайман. Авваллари маҳаллага маълумотнома берувчи, тўй-ҳашамнинг бошида турувчи, маслаҳатчи тузилма сифатида қаралган бўлса, шукрки, сўнгги йилларда унинг мақоми ошди. Бугун маҳалла номи улуғ, аммо имконияти чекланган тизим эмас, аксинча аҳолига энг яқин, муаммоларни тинглабгина қолмай, унинг ечимини ҳам таъминлай оладиган, том маънода, ўзини ўзи бошқариш органига айланди.

Очиғи, узоқ йиллик фаолият давомида тўпланган тажрибалар мени ҳақиқий маҳалла ходимига айлантирди, десам адашмайман. Бугун ўзимни маҳалладан айро тасаввур этолмайман. 4 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилаётган йиғинда хотиржамлик бор. Сабаби, оилавий ажралишлар, жиноятчилик деган иллатлар бизга мутлақо ёт.

Хўш, бунга қандай эришдик? Бугун оилавий ажралишлар, қайнона-келин муносабатлари ҳақида кўп гапиряпмиз. Лекин масаланинг яна бир нозик жиҳати борки, ундан сира кўз юмиб бўлмайди. Аслида, турмушга узатиладиган қиз зиммасига юклатилаётган масъулиятни ҳақиқатан ҳис қиляптими? У борган хонадонида катталарнинг ҳурматини, кичикларнинг иззатини жойига қўя оляптими? Айни жиҳатларни ҳисобга олиб, тўйдан олдин қизлар билан гаплашишга ҳаракат қиламан. “Борган жойингда ўн йилда ўрин топасан. Бунинг учун уйдаги гапни кўчага, ота-онангникига олиб чиқма. Сенинг бахтинг шу йигит билан. Унинг ота-онасини ўзингники бил. Доим ҳурматини қилиб, хизматида бўл”, дея ҳаётий мушоҳадаларимни билдираман.

Назаримда, келин-куёвлар билан тўйдан олдин шундай суҳбатлар ташкил қилинса, маҳалланинг ёши улуғлари ўз тажрибаларини гапириб берса, ёшларга катта дарс бўларди. Худди шундай, оилаларнинг кўп ўтмай жар ёқасига келиб қолмаслиги учун қизлар тарбиясига кўпроқ аҳамият беришимиз зарур. Балки мактабларга оила фани киритилиши керакдир. Аслида, қизларга оила, унинг қадр-қиммати туғилганданоқ уқтириб борилиши лозим. Шунда ота-она қирқ-элликка чиққанда, қудаси қизини остонасига етаклаб келмайди…

Маҳаллада одамлар бир қарич ерни ҳам қадрлайди. Йиғиннинг кам даромад билан хорижда иш қидириб, сарсон бўлаётан фуқароси йўқ, ҳудуддаги деярли ҳар бир хонадонда бекорчиликка барҳам берилган. Ҳамма ҳунар билан банд. Маҳалланинг “драйвери” — дурадгорликни “устоз-шогирд” тизими асосида ривожлантириб, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш учун уларга субсидиялар, имтиёзли кредитлар олиб беряпмиз. Натижада бундан икки йил аввал маҳаллада атиги 180 нафарга яқин ҳунарманд фаолият юритган бўлса, бугун уларнинг сони 300 нафарга яқинлашди. Ҳар бир ҳунарманд энг камида маҳалланинг беш нафар фуқаросини банд қилган. Улар ҳам ҳунар ўрганади, ҳам меҳнати ортидан даромад топади.

Бир сўз билан айтганда, маҳаллага ислоҳотлар нафаси дадил кириб келяпти. Йиғиннинг ҳар бир кўча ва хонадонида бунга гувоҳ бўлиш мумкин. Юқорида айтганимдек, маҳаллада ишсиз фуқаро, камбағал хонадонлар йўқ. Деҳқонободликларнинг ҳар куни қиладиган иши, кимдандир кам бўлмаган даромади бор. Шу билан бирга, ҳаловати ҳам…

Мустақилик байрами арафасида Президент фармонига кўра, “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Очиғи, бундай юксак эътирофни кутмагандим. Ўз навбатида бу мукофот зиммамга катта масъулият юклайди.

Бундан кейин ҳам тинимсиз меҳнат қилиб, раҳбар бўлиб эмас, маҳалла фарзанди сифатида одамларни ўз ортимдан эргаштиришга, “маҳалла еттилиги”ни бир мақсад атрофида бирлаштиришга интиламан. Зеро, бундай натижага якка ўзим эриша олмасдим, маҳалла аҳлининг ташаббусларимизни қўллаб-қувватлагани, “еттилик” вакилларининг ҳамжиҳатлиги бунга замин яратди.

Маъмурахон МИРЗАЕВА,

Ўзбекистон туманидаги
“Деҳқонобод” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Натижани яхшилашга имкон бору, шароит йўқ

  Ишлаган, меҳнат қилган инсон қадр топишига жорий йил маҳалла тизими ходимлари куни яна бир карра амин бўлдим. Касб айёмимиз мен учун икки ҳисса қувончли, қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Президент…