Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Жиноятчиликни олдини олишда янги ташаббус қўллаяпмиз”

“ҲАР БИР ОИЛА — ТАДБИРКОР” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН 46 НАФАР ФУҚАРОГА ТАВСИЯНОМАЛАР БЕРИЛИБ, 37 НАФАРИГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АЖРАТИЛДИ.

Маҳалла “бешлиги” ҳамкорликда уйма-уй юриб, ҳар бир оиланинг яшаш шароитини ўргандик. Шунга асосан, аниқланган муаммоларни ҳал этилмоқда. Шу кунгача 2023 йил давомида 1,5 км. ичимлик сув тармоғи янгиланди, 4,5 км. ички йўл асфалтланди, 65 дона янги таянч устун ўрнатилди, 2 та трансформатор, 21 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди. Ариқларнинг 4,5 км. қисми бетонланди. Ҳудуддаги 430 дан ортиқ ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, аёллар учун тикувчилик йўналишига алоҳида хона ажратилиб, 110 та хотин-қизлар доимий иш билан банд қилинди. 87 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди, 22 нафари жамоат ишларига жалб этилиб, 230 нафари ўзини ўзи банд қилди.

“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит олиш истагини билдирган 46 нафар фуқарога тавсияномалар берилиб, 37 нафарига имтиёзли кредит ажратилди. Улар чорвачилик ва тикувчилик фаолиятини йўлга қўйди.

“Аёллар дафтари”га киритилган 57 нафар хотин-қизга ёрдам кўрсатилди. 197 нафар аёллар янгидан рўйхатга олинди. Ажралиш ёқасидаги ва низоли оилаларнинг ҳисоби юритилиб, 12 та оила яраштирилди, олиб борилган профилактик суҳбатлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари натижасида ҳуқубузарликларни олдини олишга эришилди, 4 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди. “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида 477 та кузатув камераси ўрнатилди.

Темир йўл кўчасидаги фойдаланилмай турган бино “Ёшлар дафтари”даги Ш.Аҳмедовага берилиб, ҳозирги кунда 30 га яқин ишсиз аёл иш билан таъминланди.

Айни кунда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида маҳалла ходимлари (еттилик) навбатчилик режимга ўтказилди.

Хусусан, ўзим бошчилигимда ишчи гуруҳ тузилиб, аҳоли орасида ёнғин ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш ҳамда газ тармоғига “газ сўрғич” ўрнатмаслик борасида тарғибот тадбири ўтказилмоқда. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли ва ерли хонадонларда яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлари “газ сўрғич” (матор) бўйича рейд олиб борилмоқда.

Ўз навбатида 2024 йилда бажарадиган режалар белгилаб олганмиз. Биринчи галда Али Қушчи ва Мураббий кўчасининг 400 метр масофадаги йўли асфальтланади. Темирйўл кўчасида 1 км. оқова сув тармоғи тортилади. Бу билан 174 та хонадондаги муаммо ҳал бўлади.  Ҳудудимиз “қизил” тоифага кирган бўлиб, жиноятчилик жуда юқори. Шу боис жиноятчиликни олдини олиш учун 2024 йилда мавжуд 477 та кузатув камерасини 1000 тага етказамиз. Ҳамда барчасини маҳаллага интеграция қиламиз. Бу амалиёт республикада ягона ва биринчи ташаббус ҳисобланади. Бундан ташқари 14 та кўчадаги 124 дона симёғоч бетон устунга алмаштирилиб, тармоқ кабели янгиланади.

Толибжон ЭРАЛИЕВ,

Наманган шаҳридаги “Оби ҳаёт” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тиниб-тинчимаган аёллар томорқадан мўл даромад топаётир

    Саҳобат Нуриддинова гулчиликни туғилганидан бошлаган. Кўзини очиб кўргани, илк ушлагани гул бўлган. Шундан уларга меҳри бўлакча. Кунини гулларидан ҳол-аҳвол сўрашдан бошлайди. Худди яқин дугонасидек, мириқиб суҳбатлашади. Эринмай баргларини…