Маҳалла “драйвери” – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари. 650 та хондон эгаларининг аксарияти томорқа ерларида буғдой, шоли, сабзавот маҳсулотлари етиштиради.
11 та фермер пахта ва ғаллачиликка, 8 та фермер чорвачиликка ихтисослашган. Ушбу фермер хўжаликларида юз нафар аҳоли иш билан банд. Чорвадор фермерлар ишлаб чиқарган сутларини, асосан, боғчаларга тарқатади, ортганини бозорга чиқаради. Маҳалланинг ўзида иккита давлат, иккита хусусий боғча бор.
Маҳаллада сутни қайта ишлаш корхонаси йўлга қўйилган. Ҳозирда “Шерхон-Амирхон” корхонаси томонидан турли сут ва сут маҳсулотлар тайёрланмоқда. Бу ерда олти нафар фуқаро доимий даромадга эга.
Бундан ташқари, йиғинда ғишт заводи ва 9 та гидропоника фаолият кўрсатмоқда. 15 гектардан иборат гидропоникаларда помидор, бодринг етиштирилмоқда.
Маҳалла инфратузилмаси ривожланмоқда. 1,5 километр ички йўл асфальтланди, 8,5 километри шағаллаштирилди. Фуқаролар “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ташаббус кўрсатиб, 24-мактаб ҳудудига мини футбол майдони қурди. Мактаб ҳовлиси ўралиб, қуёш панеллари ўрнатилди, электрон дасрликлар олишга эришди. Шунингдек, артезиан қудуғи қазилиб, Истиқлол, Истиқбол, Ёшлар кўчасидаги аҳоли ичимлик сув билан таъминланди.
Келгусида 30-мактабга қўшимча бино, спорт зал ва майдон қурилиб, атрофини ўраш зрур.
Ҳамза ЭРБОЕВ,
Шовот туманидаги “Узункўл” маҳалласи раиси