Маҳалла туман марказида жойлашган. 1968-1969 йиллари Тошкент шаҳридан Муҳаббат исмли архитектор аёл келиб, бу ерларнинг қурилиш лойиҳасини чизиб, илмий иш қилган. Кейинчалик маҳаллага шу кишининг номи берилган…
Аҳолининг аксарияти давлат ташкилотларида фаолият юритади. Ҳудудда ўнга яқин “Damas” автомашиналари эҳтиёжларини ишлаб чиқарадиган корхоналар филиаллари бўлиб, уларнинг ҳар бирида 20-30 нафар маҳалла фуқаролари ишлайди. Тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат қилаётганлар анчагина.
Жорий йил бошида 300 нафарга яқин ишсиз фуқаро рўйхатга олинган бўлса, ҳозир 70 нафари қолди. Аксарияти тадбиркорликка соҳасига жалб этилиб, зарур кредитлар ажратилди. Қирқ нафарга яқин хотин-қизга тикув машиналари берилиб, ўзини ўзи банд қилишга эришилди. Натижада 1 та кооператив, 2 та ҳунарманд-касаначи корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Кредитга электр мотоцикллар олиб, ўзини ўзи банд қилаётганлар бор. Яна бир қисми хусусий секторларга ишга жойлашди.
Йиғинда 21 та кўп қаватли уй бор. Шу вақтга қадар кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг энг катта муаммоси — иссиқлик таъминоти ва канализация бўлган. Аҳоли куз-қиш мавсумида хонадонларини иситиш учун газ плита, электр печь ва алоҳида иситиш манбаини ўрнатиш орқали жон сақлаб келарди. Эндиликда буларнинг барчаси ортда қолди. Чунки 21 та кўп қаватли уйга хизмат қиладиган битта янги қозонхона қурилиб, эски қувурлар янгисига алмаштирилиб, барча уйлар иссиқлик манбаига уланди.
Канализация муаммоси ҳам тез орада бартараф этилади. 1972 йилда қурилган канализация тармоқлари бугун яроқсиз ҳолга келган. Янги канализация тизмларини қуриш учун барча лойиҳа-ҳужжатлари тасдиқланиб, маблағлари ажратилган. Тез кунда қурилиш ишлари бошланади.
Бундан ташқари, йиғинда кўплаб бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, асосий кўчалар асфальтланиб, пиёдалар йўлаклари қурилди. Жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида кўчаларга тунги ёритқич чироқлари ва 47 та кузатув камералари ўрнатилди.
Шунингдек, маҳалла биноси олдида болалар майдончаси қурилди. Келгусида яна битта майдонча Огаҳий кўчасидаги кўп қаватли уйлар олдида қурилади. 400 ўринли давлат боғчасини қайта таъмирлаб, қўшимча бинолар қурилиши натижасида 600 ўринга чиқариш ҳаракатидамиз. Яна бир хусусий боғча бор, лекин қамров етарли эмас. Маҳалла идораси “маҳалла бешлиги”га мослаб қурилган. “Маҳалла еттилиги” иш бошлагач, яна иккита қўшимча хона қуриш зарур.
Хуллас, аҳоли гавжум маҳаллада иш қизғин.
Музаффар ПИРНИЯЗОВ,
Тупроққалъа туманидаги “Муҳаббат” маҳалласи раиси.
Сўнгги янгиликлар
Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади
Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…
Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади
Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА
“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!” Қаҳрамон…
ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ
ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…
“Аҳоли иссиқлик манбаи билан таъминланди”
Бундан ташқари, йиғинда кўплаб бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, асосий кўчалар асфальтланиб, пиёдалар йўлаклари қурилди.
mansurbek
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар
Биласизми?
Қариндошлар никоҳининг тиббий, ижтимоий ва иқтисодий асоратлари
Аёл борки, оналик мақомига эришишни истайди. Фарзандини бағрига босиб, унинг меҳрини ҳис этиш унинг учун энг олий саодат. Лекин тақдирнинг турфа синовлари сабаб тўққиз ой вужудида асраб-авайлаб кўтариб юрган гўдагини…