Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Маҳаллада тўй ҳақида раис хабар топяптими?

ОЛИЙ МАЖЛИС ПАЛАТАЛАРИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА ҚАРОРИ АСОСИДА “ТЎЙЛАР, ОИЛАВИЙ ТАНТАНАЛАР, МАЪРАКА ВА МАРОСИМЛАРНИ ЎТКАЗИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ НИЗОМ ТАСДИҚЛАНГАН.

— Аввалроқ тўй-маъракаларни ўтказиш тартиби ишлаб чиқилганди. Бироқ бугунги кунда бу талабларга ҳамма риоя қиляпти, деб бўлмайди. Кунда-кунора кўча-кўйда узундан-узун тўй машиналари карвонига кўзингиз тушади, ижтимоий тармоқларга дабдабали тўйлардан лавҳалар жойлаштирилади. Шу ўринда қонунчиликда белгиланган тўй ўтказиш тартиблари ҳақида маълумот бериб ўтсангиз…

Ортиқали ИБРОҲИМОВ,

Олтинкўл туманидаги

“Бўстон” маҳалласи раиси.

Сурайё ҒАФФОРОВА,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори асосида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Унга кўра, тўй, оилавий тантана, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин мазкур тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади. Қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин. Дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно.

Тадбирларни ўтказишда тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши, никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш, келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинадан ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа транспорт воситаларидан фойдаланмаслик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади.

Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни («келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш» ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди. Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни («етти», «пайшанбалик», «йигирма», «қирқ», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» ва ҳоказоларни) ўтказиш тақиқланади.

Ушбу тартибларга риоя этмаган фуқароларга БҲМнинг ўн баравари миқдорида (3 300 000 сўм) жарима солинади. Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахси эса БҲМнинг ўттиз баравари миқдорида (9 900 000 сўм) жаримага тортилади. Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари бир йил ичида маъмурий жазо чораси қўлланилганидан бир йил ичида яна тартибни бузса, БҲМнинг эллик баравари (16 500 000 сўм) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сиртқи таълим масаласида маҳалламиз аёлларининг баҳси

    Кечки маҳал ишдан қайтаётсам, маҳалламиз аёллари кўча бошида тўпланишиб, қизғин муҳокама билан банд экан. Одатдагидек салом-аликдан сўнг уларнинг даврасига қўшилдим. “Ана, айни вақтида келди. Бафуржа домиланинг ўзидан сўраб…