Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Психолог кўмаги ажралишни камайтирадими?

ҲАР БИР МАҲАЛЛАДА ПСИХОЛОГ ШТАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛСА, ЮҚОРИДА АЙТИБ ЎТИЛГАН ЖАРАЁНЛАРДА ТАЖРИБАЛИ ПСИХОЛОГЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИБ, УЛАРНИНГ ИШТИРОКИ ТАЪМИНЛАНСА, ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ АЖРАЛИШ ҲОЛАТЛАРИНИ ОЗГИНА БЎЛСА-ДА КАМАЙИШИГА ЭРИШГАН БЎЛАР ЭДИК

Ҳозирги кунда оилавий низолар, арзимаган жанжаллар ёки учинчи шахснинг аралашуви сабабли юзага келган келишмовчиликлар туфайли ёш оилалар ўртасига совуқчилик тушиб, ажрашиб кетишлари, афсуски, учраб турибди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича маҳалла кенгаши аъзолари, отинойилар билан биргаликда тизимли чора-тадбирлар белгиланган. Бироқ бу етарли бўлмаяпти.

Таклифим шундан иборатки, ҳар бир маҳаллада психолог штати ташкил этилса, юқорида айтиб ўтилган жараёнларда тажрибали психологларни жалб этиб, уларнинг иштироки таъминланса, ёш оилаларнинг ажралиш ҳолатларини озгина бўлса-да камайишига эришган бўлар эдик. Қолаверса, улар ҳар бир оила билан шуғулланса, ажрашишнинг салбий оқибатлари, фарзандлар тақдири ҳақида тушунтиришлар олиб борса, қаттиқ руҳий зўриқишга тушиб қолган аёллар билан ишласа, уларни ажрашиш факридан қайтарган ва ҳаётга бўлган қизиқишини оширган бўлар эди, назаримда.

Бу амалётни биринчи бўлиб ўзимнинг маҳалламда йўлга қўйишни режа қилиб турибман. Психологнинг ойлигини ҳам маҳалла жамғармасидан тўлашни ўйлаб қўйганмиз. Мана шу таклифимни бир нечта маҳаллаларда жорий қилиб, кейинчалик бутун Ўзбекистон маҳаллаларида татбиқ қилинса, ажрашишларнинг олди олинармиди. Натижалар юз фоиз ижобий кўрсаткич қайд этмаса-да, ажралишлар сонининг камайишига эришган бўлар эдик.

 

Нилуфар АЛИЕВА,

Навоий шаҳридаги

«Ғалаба» маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Эзгулик ва инсонпарлик бўёқларда янада сержило

ҲАМКОРЛИК   Жамиятни юксалтириш, халқнинг яшашга иштиёқини янада ошириш, олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик катта аҳамиятга касб этади. Айниқса, маҳалла тизимида барча йўналишларни баробар ривожлантириш кутилган натижани бериши…