Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ташаббус
-+=

Бўстонлиқда “Яшил макон” боғи яратилди

ЕР МАЙДОНИНИ ТАНЛАШДА УНИНГ ГЕОГРАФИК ЖОЙЛАШУВИ, ИҚЛИМИ, ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ЎРГАНИБ ЧИҚИШДИ.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кўчат ўтқазди.

 

Гап шундаки, вазирликка бўлиб берилган 20 гектар лалми ер майдонида “Яшил макон” боғини яратишга киришилди. Бу ерга 10 минг дона кўчат экиш режа қилинган бўлиб, унинг ярми куз, ярми баҳор мавсумида экилади.

Ер майдонини танлашда унинг географик жойлашуви, иқлими, тупроқ унумдорлигини Ўрмон хўжалиги илмий ходимлари ўрганиб чиқишди. Мутахассислар тавсиясига кўра, ушбу тоғ олди лалми ерга бодом кўчати экиш учун танланди. Куни кеча “Она Ватанни боғу бўстонга айлантирамиз!” шиори остида вазирлик жамоаси, тасарруфий ва ҳудудий тузилмалар ходимлари, маҳаллалари фаоллари иштирокида ташкил этилган кўчат экиш тадбирида 2 минг туп ниҳол ерга қадалди.

Энди бу кўчатларни парвариш қилиш учун ҳудудга яқин жойлашган маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган мавсумий ишга олинади. Бандликни таъминлашга қаратилган бу ташаббус туфайли кўчатнинг баравж ривожланиши, сув билан таъминланишини назорат қилиб бориш имкони бўлади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“4 йилдан буён электр тармоқлари корхонасига мурожаат қиламиз, лекин…”

АҲОЛИ КЎЧАЛАРНИНГ АБГОР ҲОЛАТИДАН, ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ КУЧЛАНИШИ ПАСТЛИГИДАН ХОНАДОНЛАРИДАГИ МАИШИЙ ТЕХНИКАЛАРИ КУЙИБ ҚОЛАЁТГАНИДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА.