2022 йилда ўтказилган хатловга кўра, маҳалламизда 721 та хонадон, 1083 та оила, 4163 нафар аҳоли рўйхатга олинган. 196 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш жойларига, 12 нафари ҳақ тўланадинган жамоат ишларига жойланди. Қолганларига эса ижара асосида ер ажратилиб, бандлиги таъминланди. 290 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилди.
Ўтказилган сўровномаларга кўра, маҳалладаги 74 нафар ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истаги борлиги аниқланди. Ҳисобот даврида 72 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га, 38 нафар фукароларимиз «Ёшлар дафтарига» киритилди. Бандликка кўмаклашиш маркази тавсиясига муқофиқ 62 нафар фуқаро турли касбларга қайта тайёрлов курсларида ўқитилиши таъминланди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кредитга талабгор 71 та хонадонга ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида кўмак кўрсатилди. 60 нафар жисмоний шахсларга 1474 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Ажратилган кредитлар “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида иссиқхона қуриш, мототранспорт, миникултиватор воситалари, қуёнчилик, балиқчилик, гўзаллик салони, пойафзал таъмирлаш, тикув машиналари, тикувчилик асбоб-ускуналари олиш ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари учун тақсимланган. 2022 йилда 67 та янги корхоналар ташкил этилиб, 6 та корхонанинг фаолияти қайта тикланди.
Маҳаллада хонадон эгаларининг ўз маблағи ҳисобидан 120 млн. сўмга 15 та намунали хонадонлар ташкил этилди. Ҳудудда кооперация асосида аҳоли хонадонлари даромадини ошириш борасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида маҳаллада 1 та етакчи коператор ташкил қилиниб, жами 30 та хонадон шартнома асосида деҳқончилик ва иссиқхоналарда ишлаши таъминланди. Маҳаллада таъминотчи сифатида “Арнасой момиқ қуёнлари” МЧЖ ташкил қилиниб, 15 та хонадонга 50 бош қуён етказиб берилди. Натижада, ушбу фаолиятнинг сердаромад эканлигини тушунаётган аҳолининг қуёнчиликка иштиёқи ошиб бормоқда.
2023 йилда 15 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди. Маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”дан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш лойиҳалари амалга оширилди. Инфратузилма билан боғлиқ ўзгаришлардан аҳоли мамнун. Ички йўлларнинг 6 км. қисми асфальтланди, 3 км. масофада тош йўллар ётқизилди. Боғиравон, Сайилгоҳ кўчаларидаги 155 дона эски симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди. Ичимлик суви кирмаган Лалмикор, Янги турмуш, Нурзамон кўчаларига 3 км. масофда янги тармоқ тортилди. 2 км. оқовасув учун бетон ариқ (латок)лар қурилди. Суюлтирилган газ, электр энергияси, ичимлик сув муаммоси ҳал этилди. 15 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга уй-жойини таъмирлаш учун моддий ёрдам кўрсатилди.
Гулсум АБДУЛЛАЕВ,
Арнасой туманидаги “Янгибўстон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси.