Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Сув муаммоси бор”

НЕЧА ЙИЛКИ “ДАРҒОН-1” НАСОС СТАНЦИЯСИ СУВ ЧИҚАРМАЙ ҚЎЙГАН. ЙИҒИН ҲУДУДИДАГИ ИККИТА СУВ МИНОРАСИНИНГ БИРИ 5 ЙИЛДАН, ЯНА БИРИ 2 ЙИЛДАН БУЁН ИШЛАМАЯПТИ. ШУНГА ҚАРАМАЙ, АҲОЛИ БОР ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНМОҚДА. ЎЗАРО БИРЛАШИБ, АРТЕЗИАН ҚУДУҚЛАРИ ҚАЗИБ, СУВ ЧИҚАРИШМОҚДА.

“Жарқишлоқ” маҳалласи Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда, тоғ-ёнбағрида жойлашган. Маҳалланинг асосий “драйвери” узумчилик. Фермер хўжаликлари билан ҳисоблаганда 1001 гектар узум майдони бор. Афсуски, бу йил аномал совуқ сабаб бободеҳқонлар даромадсиз, аҳоли узумсиз қолди.

Узумларни суғориш ҳам йилдан-йилга қийинлашиб кетмоқда. Тўрт йил олдин ер ости сувлари 30 метр бўлган бўлса, ҳозир 40-50 метргача пайсайиб кетди. Неча йилки “Дарғон-1” насос станцияси сув чиқармай қўйган. Йиғин ҳудудидаги иккита сув минорасининг  бири 5 йилдан, яна бири 2 йилдан буён ишламаяпти. Шунга қарамай, аҳоли бор имкониятдан фойдаланмоқда. Ўзаро бирлашиб, артезиан қудуқлари қазиб, сув чиқаришмоқда.

Бугун жарқишлоқликлар яхши ишласа, яхши яшашни англаб етди. Тадбиркорлик, касаначилик ривожланмоқда. Шу кунгача ҳоким ёрдамчиси кўмагида аҳолига 4,5 миллиард сўм кредит ажратилди. Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари кўпайиб, аҳолига қулайликлар яратилмоқда.

Юздан ортиқ аҳоли “Ургут” эркин иқтисодий зонасида ишлашмоқда. Уларнинг ишга бориб-келишлари учун махсус автобуслар йўлга қўйилган. 400 нафардан ортиқ хотин-қизлар касаначилик билан шуғулланишмоқда. Улар ўз хонадонларида “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги тадбиркорлар буюртмаси асосида чопон (тўн) тикишади. Хориждан қайтиб, ишсиз қолган аҳоли “Ургут” эркин иқтисодий зонасига ишга жойлаштирилмоқда.

2017 йил қурилган замонавий маҳалла идорасида ходимлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Икки қаватли янги, спорт зали билан, яна битта 200 ўринли мактаб қурилди. Иккита тўйхона аҳолининг яхши кунларида хизматда.

2022 йил охири, 2023 йил бошида маҳалла “оғир ҳудуд” тоифасига киритилиб, 3 200 метр ички йўллар асфальтланди, 5 трансформатор ва 153 та бетон-устунлар ўрнатилди. Ҳозирда қурувчи-ҳомийлар томонидан 1 миллиард 300 миллион сўмлик қишлоқ врачлик пункти қурилмоқда.

Аҳолини қийнаётган муаммолардан бири, йиғин ҳудудидаги 4-5 километр ички йўлларни шағаллаштириш керак. Бунинг учун зарур техника ва ёқилғи бўлса бас, қум-шағал карьери, ишчи кучи ҳудуднинг ўзидан чиқади.

Дилмурод ЭГАМОВ,

Ургут туманидаги “Жарқишлоқ” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ёшлар учун оилага тайёрлаш курслари керак…

Қанча айтилмасин, қанчадан-қанча тақдирлар мисол қилиб кўрсатилмасин, қизларни эрта турмушга бериш ҳолатлари камаймаяпти. Айниқса, уларнинг мактабни битирмай унаштирилиб қўйилиши баъзи ҳудудларда оддий ҳол сифатида қабул қилинади. Ҳали оилага тайёр бўлмай,…