Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Битта муаммоимиз бор…”

ОТА-БОБОЛАРДАН МЕРОС АНЪАНА БУГУНГИ КУНДА ЗАМОНАВИЙ МЕЗОНЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИЛИБ, ИССИҚХОНАЛАРДА ЭКСПОРТБОП ҚОВУН НАВЛАРИ ЕТИШТИРИЛМОҚДА.

Маҳалламизда 4226 нафар аҳоли яшайди. Деҳқончилик маҳалла “драйвер”и сифатида белгиланган бўлиб, миришкор томорқачилар йилига уч-тўрт маротабагача ҳосил олишади. Шунингдек, турли сабзавот ва резаворлар кўчатлари етиштириб сотиш қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.

Ишсизликни олдини олиш, камбағалликни қисқартириш бўйича кўп имкониятлар бор. Биз ҳам кўп йиллик тажрибамизга, асосан, маҳалла ривожи учун режа белгилаб олганмиз. Аҳоли азалдан қовунчилик билан шуғулланади. Ота-боболардан мерос анъана бугунги кунда замонавий мезонлар асосида ривожлантирилиб, иссиқхоналарда экспортбоп қовун навлари етиштирилмоқда. Айни пайтда мингдан ортиқ оиланинг аксарияти ўз томорқасида қовун экади. Томорқаларнинг 35 гектарида қовун экилган.

Инновацион ёндашув туфайли аҳоли томорқаларида иссиқхоналар ташкил этилиб, интенсив усулда қовун етиштириш яхши даромад манбаига айланди. Ихтиёр Қамчиев ана шундай деҳқонларимиздан. Оила қовун сотишдан бир йилда ўртача 50 миллион сўм даромадга эга бўлмоқда. Йил давомида томорқадан камида икки маротаба ҳосил олади. Акбарали Аҳмуллаев оиласи йилига 50-60 минг туп қовун кўчати сотади. Кўчат савдоси қовун етиштириш даромадидан кам эмас. Шунинг учун ҳам Аҳмуллаевлар маҳаллада томорқадан энг кўп даромад топаётганлар сирасига киради. Қовунларимиз нафақат Фарғона водийсида, балки қўшни республикаларда ҳам машҳур. Шу боис экологик тоза маҳсулот МДҲ давлатларига экспорт қилиб келинмоқда. Ишонасизми, бугунга келиб маҳаллада бирорта ишсиз йўқ. Сўнгги хатловда 18 нафар ишсиз аниқланганди. Уларнинг 10 нафарини  “Глобал текстиль”, 8 нафарини хусусий корхоналарга жойладик.

Шу билан бирга, ҳудудимиз инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 5 км. йўлларимиз асфальтланди. 3,5 км. қисми “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали ютиб олинган маблағ ҳисобига қилинган бўлса, 1,5 километри “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори асосида бажарилди. “Ташаббусли бюджет” орқали ижтимоий объектларни таъмирлаш мақсадида ҳудудимиздаги 32-мактабга қўшимча бино қуриш таклифини бергандик. Якунда ғолиб чиқиб, 1 300 миллион сўмлик маблағ эвазига қўшимча бино қад ростлади.

Яна бир қувончли янгилик — қизларимиз 30 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги спорт мусобақасининг республика чемпиони бўлишди.  Ғолиблик учун ҳудудимизга  360 миллион сўмлик спорт комплекси қуриб берилди. Аммо бир муаммоимиз бор. Яъни, юқоридаги қарорнинг 2-босқичи режасига кўра, электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун 120 та эски симёғочларни бетон таянч устунларга алмаштириш белгиланганди. Аммо негадир режа бажарилмаяпти.

Дилмурод ҚОСИМОВ,

Тошлоқ туманидаги “Бесаранг” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тиниб-тинчимаган аёллар томорқадан мўл даромад топаётир

    Саҳобат Нуриддинова гулчиликни туғилганидан бошлаган. Кўзини очиб кўргани, илк ушлагани гул бўлган. Шундан уларга меҳри бўлакча. Кунини гулларидан ҳол-аҳвол сўрашдан бошлайди. Худди яқин дугонасидек, мириқиб суҳбатлашади. Эринмай баргларини…