Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Сентоб — энг яхши туризм қишлоғи

УМУМАН ОЛГАНДА, ТУРИЗМ ИМКОНИЯТИДАН ҲУДУДНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ОДАМЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛИДА ФОЙДАЛАНЯПМИЗ.

Қишлоғимиз Нурота тумани марказидан 120 километр узоқда жойлашган. Асосий “драйвери”миз — туризм. Сентобга 2023 йил 17 март куни расман туризм қишлоғи мақоми берилди. Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясида қишлоғимиз “Энг яхши туризм қишлоғи” деб эътироф этилди.

Қарийб 3 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган бу маскан ўзининг қадим тарихи, маданий-мероси, ўтмиши, миллий қадриятлари ва урф-одатларининг бугунги кунга қадар сақланиб қолганлиги билан бошқа қишлоқлардан ажралиб туради. Қоя тошларга ишланган V-VI асрларга оид петроглифлар, тоғ тепасидаги кўҳна қўрғон қолдиқлари, XI-XVIII асрларга оид тошга ўйилган ёзувлар ҳамда қишлоқнинг энг юқори нуқтасидаги Фозилмон тоғидаги Сентоб кўли диққатга сазовор жойлардир.

Ҳозирда ҳудудда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатиб, бу ерда 20 та оилавий меҳмон уйи, 2 та меҳмонхона ҳамда 15 турдаги туризм хизмати йўлга қўйилган. Қишлоққа мунтазам равишда Англия, Германия, Франция, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар ташриф буюрмоқда. Хусусан, ўртача бир кунда 360 нафар, бир йилда қарийб 45 минг нафар сайёҳни меҳмон қиляпмиз.

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида бу ерга олиб келувчи 5 км. ички йўл таъмирланди, тунги ёритиш чироқлари, 2 та пиёдалар кўприги, 2 та сельфи ҳудуд, 3 та санитария-гигиена шохобчаси, Сентоб қишлоғининг рамзий кириш стеллажи, 1 та туристик ахборот маркази қурилди. Мавжуд 12 та маданий мерос объекти ва диққатга сазовор жойлар, 15 та табиат манзараси ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, туризм маршрутига киритилган.

Юқоридагилар билан бирга, ҳали қилиниши керак бўлган ишларимиз талайгина. Хусусан, қишлоққа бир кунда 500 нафаргача меҳмонни қабул қилиш имкониятидан самарали фойдаланиш учун янги хизмат кўрсатиш турлари йўлга қўйилади. Шунингдек, қишлоқда мавжуд 40 дан ортиқ табиий ғорлар ичида ўзига хос инфратузилма яратиш зарурати бор. Сентоб кўлига олиб борувчи йўл таъмираланади. Бу ерда енгил конструкцияли жиҳозлар билан мавсумий овқатланиш, дам олиш имконияти яратилади. Туризм мавсумий характерга эга бўлгани учун қиш мавсумида тоғ ва экстремал туризмни ривожлантириш ниятидамиз. Хусусан, ҳудудда катта спорт мажмуалари ташкил этилиб, спорт турлари бўйича вилоят ва миллий терма жамоаларнинг машғулот ўтказишига қулайлик яратамиз.

Умуман олганда, туризм имкониятидан ҳудудни ривожлантириш, одамлар бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш йўлида фойдаланяпмиз. Албатта, имкониятларимиз ҳали кўп, босқичма-босқич бу ерга кунлик ташриф буюрувчилар сонини 10 мингдан оширишни кўзлаганмиз.

Мурод МИРЗАЕВ,

Нурота туманидаги

“Сентоб” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Симёғочлар алмаштирилиб, трансформатор ўрнатилиши зарур”

ЎЗГАРИШЛАР БИЛАН БИРГА, ЎЗ ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН МУАММОЛАР БОР. ХУСУСАН, 120 ТА СИМЁҒОЧЛАР АЛМАШТИРИЛИШИ, ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛИШИ ЗАРУР.