Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Иш тўғри йўлга қўйилса, ҳаммасига улгуриш мумкин”

ТЎҒРИ, БАЪЗАН МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШИМИЗ ТУФАЙЛИ ЙИҒИНДАГИ ХАТ-ҲУЖЖАТ ИШЛАРИГА УЛГУРМАЙ ҚОЛАМИЗ. БИРОҚ БУ ҲОЛАТЛАРНИ КЎРИБ, МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ ШУКИ, РАИС МАҲАЛЛАДА ИШНИ ТЎҒРИ ЙЎЛГА ҚЎЙСА, ФАОЛЛАР БИЛАН БАҲАМЖИҲАТ ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРСА, БАРЧА ИШЛАРГА УЛГУРИШ МУМКИН.

Маҳалламизда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари жорий этишга киришилди. Бу жараёнда ҳудуд инфратузилмаси тубдан яхшиланади, аҳоли бандлиги таъминланиб, 3 296 нафар фуқаро яшайдиган йиғин “оғир ҳудуд” тоифасидан чиқарилади. Бунда “Темир дафтар”да турган 1 та оила, “Аёллар дафтари”даги 66 нафар хотин-қиз, “Ёшлар дафтари”даги 37 нафар йигит-қизга ҳамда 100 нафарга яқин вақтинча ишсиз аҳолига ҳам кўмак кўрсатилади.

Уйма-уй юриб, ўрганиш чоғида ичимлик суви қувурларини янгидан тортиш, болалар спорт ўйингоҳлари барпо этиш, ички йўлларни таъмирлаш, кўчаларни ёритиш, электр энергияси тармоғини янгилаш, маҳалла идораси учун янги бино қуриш, хонадонларни қўшимча маиший газ баллон билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, бандлик масаласини ҳал этиш каби муаммоларни ечиш таклифлари илгари сурилган. Шунингдек, мезонлар доирасида ёшлар касб-ҳунарга ўқитилади, имтиёзли кредит бериш орқали ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилади.

Маҳаллада лойиҳа қиймати 1 миллиард 800 миллион сўмлик 2 та қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаси ишга туширилиб, ўнта янги иш ўрни яратилади. Иссиқхоначиликни янада ривожлантириш орқали 200 дан ортиқ хонадонда кооперация усулида аҳоли бандлиги таъминланади. Замонавий мактабгача таълим муассасаси қад ростлайди. 11 километрдан ортиқ ички йўлга тош ётқизилиб, 200 га яқин эскирган симёғоч темир-бетон устунларга алмаштирилади, янги электр узатиш тармоқлари тортилади. Умуман олганда, йиғинда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида йирик ҳажмдаги ободонлаштириш юмушлари бажарилади.

Шу ўринда йиғинлар фаолиятига тааллуқли бир масала юзасидан фикр билдирсам: кўп эшитиб қоламиз, қайсидир раис масъул котиб етишмаётганидан нолийди, қайси бири ҳужжатларни юритишдаги муаммолардан сўз очади, яна бошқаси ўринбосарлар ишламаётганини айтади.

Тўғри, баъзан мурожаатлар билан ишлашимиз туфайли йиғиндаги хат-ҳужжат ишларига улгурмай қоламиз. Бироқ бу ҳолатларни кўриб, мен англаган ҳақиқат шуки, раис маҳаллада ишни тўғри йўлга қўйса, фаоллар билан баҳамжиҳат фаолият олиб борса, барча ишларга улгуриш мумкин. Қолаверса, эндиликда маҳалла раислари турли мажлисларга жалб қилинмайди, ҳадеб қоғоз тўлдирмайди, соҳа рақамлаштирилади. Шунга кўра, эндиликда биз фақат ўз ишимиз — одамларни қийнаётган масалалар ечими билан шуғулланимиз мумкин бўлади.

Равшан ЖАЛИЛОВ,

Бандиҳон туманидаги

“Лимонзор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла таклифи Кенгашларда мажбурий кўриб чиқилиши керак

ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР АЙНАН ЙИҒИНЛАРНИНГ ЎЗИДА ҲАЛ ЭТИЛИШИГА УРҒУ БЕРИЛЯПТИ. ШУНГА КЎРА, МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИНИНГ ВАКОЛАТИНИ КЕНГАЙТИРИБ, УЛАР УЧУН МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРДА КЎПРОҚ ЖОЙ АЖРАТИШ, ТАКЛИФЛАРИНИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШЛАРИДА МАЖБУРИЙ КЎРИБ ЧИҚИШ ТИЗИМИНИ ТЕЗРОҚ…