Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла таклифи Кенгашларда мажбурий кўриб чиқилиши керак

ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР АЙНАН ЙИҒИНЛАРНИНГ ЎЗИДА ҲАЛ ЭТИЛИШИГА УРҒУ БЕРИЛЯПТИ. ШУНГА КЎРА, МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИНИНГ ВАКОЛАТИНИ КЕНГАЙТИРИБ, УЛАР УЧУН МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРДА КЎПРОҚ ЖОЙ АЖРАТИШ, ТАКЛИФЛАРИНИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШЛАРИДА МАЖБУРИЙ КЎРИБ ЧИҚИШ ТИЗИМИНИ ТЕЗРОҚ ЖОРИЙ ЭТИШ КЕРАК.

Маҳалламиз туманнинг энг чекка йиғинларидан бири саналади. Шунга кўра, йиллар давомида инфратузилма билан боғлиқ қатор масалалар йиғилиб қолганди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида йиғинимизда мактаб, боғча, маҳалла гузари, кутубхона, спорт майдончаси қуриш ва жиҳозлаш топшириғи берилган эди. Мазкур топшириқ ижроси доирасида жорий йилда маҳалламиз бунёдкорлик майдонига айланди.

Хусусан, қарийб 13 миллиард сўмга яқин маблағ эвазига барпо этилган 330 ўринли 98-мактаб биносида ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун барча қулайлик яратилган. Кенг ва ёруғ синфхоналар, спорт зали, замонавий ошхона, мажлислар зали, стадион, волейбол ва бошқа спорт ўйингоҳлари ўқувчилар ихтиёрида. Шунингдек, жажжи болажонларимиз анча йилдан буён мактабгача таълимни олишда муаммоларга дуч келаётган эди. Эндиликда уларнинг бу орзуси ушалди. Гап шундаки, 10 миллиард сўмга яқин маблағ эвазига қурилган 120 ўринли 30-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бердолилик ўғил-қизларнинг сифатли таълим-тарбия олишига хизмат қилмоқда.

Шу вақтгача таъмирталаб, эски пастқам бинода фаолият юритишга мажбур бўлаётгандик. Ободлик ишлари доирасида қурилган янги маҳалла гузари кўп йиллик орзуларимиз рўёбига айланди. Гузарда замонавий кутубхона, IT-маркази, “Гўзаллик салони” мавжуд. Йиғин ходимлари учун алоҳида-алоҳида хоналар ажратилган бўлиб, тўлиқ замонавий жиҳозлар билан таъминланган. “Савоб ишни қилсанг, охиригача қил”, деганларидек, ҳомийлар ушбу янги қурилган биноларга келиб-кетувчиларга қулайлик яратиш учун маҳалланинг 33 километр ички йўлларига асфальт ётқизиб беришди.

Ижтимоий ҳимоя, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам салмоқли натижаларимиз бор. Жумладан, ҳоким ёрдамчиси Илҳом Жонтемиров кўмагида 3 нафар фуқаро субсидия асосида тикув машинаси олди, 25 нафарига турли йўналишларда имтиёзли кредит ажратилди, 115 нафари ўзини ўзи банд қилган бўлса, 35 нафари корхона-ташкилотлар, жамоат ишларига жалб қилинди. Худди шундай, ёшлар етакчиси Насриддин Улошов ёрдамида 15 нафар йигит-қизга кредит олиб берилди, 4 нафарининг контракт суммалари тўланди, 15 нафарига турли ижтимоий кўмак кўрсатилган бўлса, 12 нафари ўзини ўзи банд қилди. Маҳалладаги ўзини ўзи банд қилганларнинг аксарияти ер олиб, “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида помидор етиштирмоқда.

Таклифлар масаласига келсак, мана, эндиликда маҳаллаларда “еттилик” фаолияти йўлга қўйилади. Ижтимоий масалалар айнан йиғинларнинг ўзида ҳал этилишига урғу бериляпти. Шунга кўра, маҳалла ходимларининг ваколатини кенгайтириб, улар учун маҳаллий Кенгашларда кўпроқ жой ажратиш, таклифларини Кенгаш йиғилишларида мажбурий кўриб чиқиш тизимини тезроқ жорий этиш керак. Шу билан бирга, соҳани рақамлаштириш, турли жадвалларни тўлдиришни камайтиришга эътибор қаратиш, ортиқча мажлисбозликларнинг олдини олиш зарурати бор.

Берди ШУКУРОВ,

Қамаши туманидаги

“Бердоли” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Бизда ҳашар юксак қадриятга айланган”

БИРГИНА МУАММОИМИЗ, МАҲАЛЛАМИЗНИНГ ФАЙЗИКЕНТ ВА ШАНБА ҚИШЛОҒИГА 2 ТА ТРАНСФОРМАТОР ЗАРУР. ШУНДА АҲОЛИМИЗ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ТАЛОФАТСИЗ ЎТИШИ МУМКИН.