Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ғўлба” ёшлари учун кутубхона ва майдон керак”

ШУНИНГДЕК, КУТУБХОНА ВА МИНИ-СТАДИОН ҚУРИЛСА, ЁШЛАР БЎШ ВАҚТИНИ МАЗМУНЛИ ЎТКАЗАДИ. ТУМАН ҲОКИМЛИГИГА ЮҚОРИДАГИ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ТАКЛИФ КИРИТГАНМИЗ.

Маҳалламиз 2022 йили “Обод қишлоқ” дастури асосида янги қиёфага кирди. Тупроқ йўлларнинг 7 км. қисми шағаланди, 3,5 км. шағал йўлларга эса асфальт ётқизилди, 1,5 км. йўллар бетонланди. 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилди. 60 та симёғоч устунлар бетонсига алмаштирилиб, кабеллари янгиланди, трансформатор ўрнатилди.

Эски қишлоқ фуқаролар йиғини биноси таъмирланиб, маҳалла учун фойдаланишга топширилди. 7 йилдан бери шу маҳалла раиси сифатида фаолият кўрсатиб келяпман. Илгари қишлоқ врачлик пунктининг биносида, бир хонада ишлардик.

Ўтган йили хотин-қизлар фаоли Шаҳноза Расулованинг кўмагида 157 нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилиб, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Улар ўзларига топширилган тикув машиналари, пишириқ печлари ва бошқа ускуналардан унумли фойдаланиб, ўзини ўзи банд қилди. Барчаси “дафтар”дан чиқарилган бўлса-да, эътибордан четда эмас.

Асосий “драйвер”имиз — иссиқхона ва уруғчилик. Маҳалла аҳолиси, асосан, картошка ва пиёз уруғлари етиштиради. Кейинги пайтларда улар орасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони ортиб боряпти. Ўтган йил бошида маҳаллада бор-йўғи 8 киши тадбиркорлик билан шуғулланар эди. Ҳоким ёрдамчиси Ғайрат Ҳожиқулов билан ҳамкорликда бир йил давомида 50 нафар фуқаро тадбиркорлик рўйхатидан ўтиб, ўз ишини бошлади. 34 кишига уруғчиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилди. 60 кишига “Е-аукцион” дастури орқали 20 сотихдан ер берилди. Натижада 200 нафардан зиёд ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Ҳудудда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида зарур чоралар кўриляпти. 80 нафар ёшлар хорижда. Уларнинг 6 нафари ўқиш учун, қолганлари ишлаш учун кетган. Ноқонуний йўл билан четга чиққан ёшларимиз йўқ. Уларнинг ҳар бири билан ижтимоий тармоқлар орқали боғланиб тураман. Бу ердаги ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида хабар топган ёшларимиз қайтиш истагини билдириб турибди. Масалан, ажратилган 20 сотих ердан икки марта ҳосил олиб, 50 миллион сўмгача даромад қилаётган ёшларимиз ўз натижалари ҳақида телеграмдаги “Ғўлба ёшлари” гуруҳида хабар қолдирганди. Буни кўрган хориждаги бир тенгдоши четда юриб, йилига 50-60 миллион сўм атрофида пул юбораётганини маълум қилиб, оиласи бағрига қайтишини айтди.

Яна бир эътиборли жиҳат, ҳозирги кунга келиб “Ташаббусли бюджет”, “Фуқаролар учун бюджет” тушунчалари аҳолининг кўпчилик вакилларига маълум бўлган тизимга айланиб бормоқда. Президентнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил қилинган мазкур тизим бюджет маблағларини фуқаролар ташаббуси асосида тасарруф этилишини таъминламоқда. Бу жараёнда маҳалламиз аҳли фаол қатнашмоқда. Жорий йилги танловга 1,5 км. йўлни асфальтлаш таклифини киритдик.

Шу билан бирга, яқин келажакда 2 км. йўлни асфальтлаш режамизда бор. 2 та кўчага трансформатор ва 100 дона бетон устун ўрнатиш лозим. Шунингдек, кутубхона ва мини-стадион қурилса, ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказади. Туман ҳокимлигига юқоридаги масалалар бўйича таклиф киритганмиз.

 

Моҳигул ДАВРОНОВА,

Тойлоқ туманидаги

“Ғўлба” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси ва боғча зарур”

2006 йил ташкил этилган маҳалла “драйвери” – сабзавотчилик. Дала майдонлари ва томорқа ерларда, асосан, картошка, сабзи, булғар қалампири, помидор экилади. 31 та хонадонга қўшимча томорқа хўжаликлари ажратиб берилган. Маҳалла аҳолиси…