Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Дарахтнинг эгаси бўлса, масъулият ҳам, манфаатдорлик ҳам ортади”

ПРЕЗИДЕНТ ТАКЛИФИ АСОСИДА 25 ОКТЯБРДАН 1 ДЕКАБРГАЧА “КУЗГИ ДАРАХТ ЭКИШ МАВСУМИ” ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ. БУ МАВСУМДА 85 МИЛЛИОН ТУП КЎЧАТ ЭКИЛИШИ МЎЛЖАЛЛАНГАН.

“Ободлик кўнгилдан бошланади”. Бугун ана шу тамойил 3 020 нафар аҳоли истиқомат қилаётган маҳалламиздаги ўзгаришларда ўз аксини топмоқда. Зеро, “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезони асосида бошланган ишлар маҳалладаги ҳар бир фуқарони бунёдкорликка, дахлдорлик туйғуси билан яшашга ундамоқда, маҳалла кўркамлигига ҳисса қўшишга чорламоқда.

Дастлаб Республика ишчи гуруҳининг маҳалламиздаги ўрганишлари натижасида 6 километр ичимлик суви тармоғини тортиш, битта сув сақлаш иншоотини қуриш, 9 километр ички йўлларни асфальт қилиш, 159 та темир-бетон устунлар ўрнатиш, 6,3 километрдан зиёд электр тармоғини тортиш, 2 дона трансформатор ўрнатиш ишлари белгилаб олинди. Бундан ташқари, маҳаллада 1,2 километр пиёдалар йўлагини қуриш, 250 та тунги ёритиш чироқларини жойлаштириш, йиғинимиз учун янги бино қуриш. ҳудуд ёшлари учун мини-стадион, воркаут майдонини қуриш ишлари амалга оширилади. Бугунга келиб юқоридаги юмушларнинг қарийб 80 фоизга яқини бажарилди.

Жараёнлар давомида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тиббий-кўриклар ташкил этилмоқда. Даволанишга эҳтиёжи борлар вилоят ва туман тиббиёт муассасаларига юбориляпти, бепул дори воситалари билан таъминланяпти. Қолаверса, ижтимоий ҳимояга муҳтож 30 нафар фуқарога тикув машиналари, мотокультиваторлар олиб берилди. Сайёр қабуллар, масъул раҳбарларнинг сайёр қабуллари, учрашувларида ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланяпти, 60 нафардан зиёд аҳоли вакиллари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилмоқда. Бунда аёллар бандлигига ҳам эътибор қаратилиб, 10 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди, 35 нафари касб-ҳунарга йўналтирилиб, ўзини ўзи банд қилишига шароит яратилди.

Маҳалладаги турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳам анъанага айланди. Жумладан, шу кунларда ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар ташкил этилди, “Уч авлод учрашувлари”да ёшлар ва кекса авлод вакилларининг мулоқотлари уюштирилди, китобхонлик бўйича танловлар ўтказилди. Шунингдек, томорқачилик бўйича намунали оила вакилларининг тажрибасини оммалаштириш чоралари кўриляпти.

Шу ўринда куни кеча Президент раислигида ўтган видеоселекторда билдирилган фикрларга муносабатимни билдириб кетсам. Боиси йиғилишда белгиланган вазифалар бевосита маҳалла билан боғлиқдир. Президент таклифи асосида 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари кўчат экишда манфаатдорликни ошириш мақсадида эндиликда автомобиль, темир йўл, дарё, каналлар ёқалари аҳоли ва тадбиркорларга шартнома билан ер тоифаси ўзгартирмасдан бўлиб берилишини қайд этди. Бу, албатта, биз кутган янгилик бўлди. Чунки шундоқ ҳам мана шу ҳудудларга кўчат экамиз, бироқ қаровини ташкил этишда муаммолар кузатилади. Агар эндиликда унинг эгаси бўлса, масъулият ҳам, манфаатдорлик ҳам ортади.

Раҳматжон САИДОВ,

Нурота туманидаги

“Ғафур Ғулом” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Таклифларимиз ижросини кутиб турибди…”

ҚОЛАВЕРСА, МАҲАЛЛАМИЗДА ЭНГ КАТТА МУАММО — ЁШЛАР ВА АЁЛЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲИСОБЛАНАДИ. ШУ МАСАЛАДА ҲАМ ЎЗ ТАКЛИФЛАРИМИЗНИ БИЛДИРГАНМИЗ.