Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Таклифларимиз ижросини кутиб турибди…”

ҚОЛАВЕРСА, МАҲАЛЛАМИЗДА ЭНГ КАТТА МУАММО — ЁШЛАР ВА АЁЛЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲИСОБЛАНАДИ. ШУ МАСАЛАДА ҲАМ ЎЗ ТАКЛИФЛАРИМИЗНИ БИЛДИРГАНМИЗ.

Маҳалламиз аҳли бугунги ислоҳотлар натижасини ўз ҳаётида, турмуши фаровонлигида ҳис этяпти. Эътиборлиси, бугунги одамлар ҳамма нарсани давлат қилиб бериши керак, деган боқиманда кайфиятда эмас.

2023 йилда ҳашар йўли билан 12 км. 700 метр кўчаларимиз шағалланди. “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори асосида 200 та бетон таянч устунлар ўрнатилди. Шунга мос тарзда электр тармоғи янгиланди. Ичимлик сув тармоғи тортилиши натижасида барча хонадонларга ичимлик сув етиб борди.

Шу билан бирга, ҳали қиладиган ишларимиз талайгина. Бу бўйича туман ҳокимлигига таклифларимизни берганмиз. Жумладан, Тотувлик кўчасининг 900 метр қисмидаги кўчалар бетон ёки асфальт қилиниши керак. Маҳалланинг марказий Оқибат кўчасига ёритиш тизимлари ўрнатиш лозим. Бунга қўшимча яна 400 та бетон таянч устунларга эҳтиёж бор. Қорақир ва Шодиёна кўчаларига электр таъминотини яхшилаш учун трансформатор зарур.

Зомин кўчасига пиёдалар йўлакчаси қурилса, аҳоли учун янада қулайлик яратиларди. Бундан ташқари, Қорақир кўчасига табиий газ тамоғи тортиш лозим. Тотувлик кўчасига “Ёшлар майдончаси” барпо этиш таклифимиз ҳам ижросини кутиб турибди.

Қолаверса, маҳалламизда энг катта муаммо — ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш ҳисобланади. Шу масалада ҳам ўз таклифларимизни билдирганмиз. Жумладан, аёллар учун тикувчилик кооперацияси ташкил этиш мақсадида жой сўраганмиз.

Масъуллар бўш турган эски масжид биносини кооперация учун ажратиш таклифимизни маъқуллашса, тадбиркор аёлимиз Нигора Тўраева 50 ўринли корхона ташкил этишга тайёр. Агар шу иш амалга ошса, маҳалламиз аёллари 13-14 км. узоқликдаги “Ховос текстиль” корхонасига бориб ишлашига ҳожат қолмасди.

Асатилло НОРЖИГИТОВ,

Ховос туманидаги

“Оқчангал” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Хонадондаги жиноятга маҳалла айбдор эмас”

БУ КАБИ ҲОЛАТЛАРДАН МАҲАЛЛА, ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ХАБАРДОР БЎЛМАСА, НАЗОРАТ ҚИЛМАСА, ШУ КАБИ КЎНГИЛСИЗ ҲОЛАТЛАР УЧРАЙВЕРИШИ ТАБИИЙ. ЭНГ АЧИНАРЛИСИ, БУНДАЙ ҲОЛАТЛАР КУЗАТИЛГАНДА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ЖИНОЯТГА ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТГАНЛИКДА АЙБЛАНИБ,…