Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Энди жамғарма маблағлари маҳалланинг ўзига берилади

ПРЕЗИДЕНТ РАИСЛИГИДА ЎТКАЗИЛГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИДА АНЧА ВАҚТДАН БУЁН БИЗНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МАСАЛАГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ.

Маҳалламиз таркибида бугунги кунда 6 та қишлоқ мавжуд бўлиб, 807 та оилада 3 307 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда анча йиллардан буён инфратузилма билан боғлиқ масалалар йиғилиб қолганди. “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” тамойили асосида олиб борилаётган кенг кўламдаги ободончилик ва бунёдкорлик ишлари туфайли бу камчиликларга ечим топиляпти.

Дастур доирасида маҳалламизда 2,8 км. умумфойдаланувдаги йўллар жорий таъмирланиб, 1 км. йўлга шағал тўкилди. Яна 5,6 км. йўл эса асфальт қилиниши режалаштирилган. Электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида жами 13,3 км. узунликдаги кабеллар янгиланиб, 2 та трансформатор пункти, 275 дона темир-бетон таянч устуни ўрнатилди. Аҳоли мурожаати ва талабларидан келиб чиқиб, қўшимча яна 25 дона темир-бетон таянч устуни олиб келинди.

Узоқ йиллардан буён ечимини кутиб турган муаммолардан яна бири — ичимлик суви муаммосидир. Шу боис г марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 28,1 км. ичимлик суви тармоқлари тортиш режалаштирилган. Бугунга қадар 4,5 км. масофада қувурлар тортилди. Шунингдек, 600 метр газ қувурлари, 1 дона газ тарқатиш пункти жорий таъмирланди. Ҳудуддаги 814 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиларига белгиланган режа-жадвал асосида газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллада пиёдалар йўлакчаси қурилиб, ёритиш чироқлари ўрнатилди. Иккита қабристонда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, тартибга келтирилди. Оилавий шифокор пункти таъмирланиб, компьютер жамланмаси ҳамда мебеллар билан таъминланди. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси эса қайта реконструкция қилинди. Айни пайтда аҳоли хонадонларини тартибга келтириш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш бўйича ободонлаштириш ишларига масъул корхона ва ташкилотлар томонидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Таклифлар масаласига келсак, куни кеча Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида анча вақтдан буён бизни қийнаб келаётган масалага ечим топилди. Гап шундаки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жойларда кўплаб кўчатлар экилди. Бироқ, тан олиш керак, айрим ҳолларда сувсизлик, қаровсизлик оқибатида уларнинг кўп қисмидан айрилдик. Бунинг асосий сабаби — кўчатларни парвариш қилиш учун ходимларни жалб қилишда имкониятимиз чекланганди. Эндиликда Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари маҳалланинг ўзига берилади, бу маблағлар дарахт экиш, парваришлаш ва тозалик тадбирларига йўналтирилади.

Шу билан бирга, Ўрмаон хўжалиги агентлиги жорий мавсумда ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат бепул етказиб берилади. Вилоят ҳокимлари ҳам 300 минг дона кўчатни маҳаллаларга текинга тарқатади. Бунда ҳар бир маҳалла ва туманда қайси дарахт яхши кўкаришини одамларнинг ўзи яхши билишини ҳисобга олиб, кўчат тури аҳоли билан бамаслаҳат танланади. Натижада катта маблағ сарфлаб экаётган кўчатларимиз баравж ривожланади.

Искандар ЭГАМОВ,

Қизилтепа туманидаги

“Хомработ” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Тадбиркорга кўмак зарур”

БИР ТАДБИРКОРИМИЗ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШГА МЎЛЖАЛЛАНГА МИНГ ТОННАЛИК МУЗЛАТКИЧ ҚУРМОҚЧИ БЎЛИБ, КЕРАКЛИ ЖИҲОЗЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН ХИТОЙГА ПУЛ ЎТКАЗГАНДИ. БИРОҚ МАҲСУЛОТ ҲАМ, ПУЛ ҲАМ ЙЎҚ. ШУ МАСАЛАДА АМАЛИЙ ЁРДАМ…