Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

“Жарима билан ажрашишни камайтириб бўлмайди”

БУГУН АЖРАЛИШЛАРГА САБАБ БЎЛАЁТГАН КИШИЛАРГА ТУРЛИ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БОРАСИДА ФИКРЛАР АЙТИЛЯПТИ. МЕНИМЧА, БУ ЎРИНДА ОТА-ОНАЛАР МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ КЕРАК.

Тоғайтемир қишлоғи пасту баланд сойликларда жойлашган, бу ерда 515 та хонадонда 2 656 нафар фуқаро истиқомат қилади.. Туман марказидан 35-40 километр узоқликда жойлашган ҳудудимизни “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” дастури доирасида янада обод масканга айлантириш борасидаги ишлар авжида.

Янги мезон асосида марказлардан олисда жойлашган маҳаллалар танлаб олинаётгани бежизга эмас. Хусусан, бизнинг йиғинимиз ҳам, асосан, қир-адирлардан ташкил топган ҳудуд бўлиб, қишлоқ аҳолисини ичимлик суви таъминоти, ички йўллар, электр қувватининг пастлиги ва бошқа шу каби муаммолар йиллар давомида ўйлантириб келарди. Айниқса, қишлоқ четида жойлашган қабристонга олиб борадиган йўлнинг аҳволи одамларни анчагина қийнаб қўйганди.

Мана, бир неча ҳафтадан буён Тоғайтемирни улкан техникалар овози тутди. Жумладан, дастур доирасида маҳалланинг электр таъминотини яхшилаш бўйича иккита янги трансформатор ўрнатилади, 7,2 километр янги линия тортиш ҳамда 127 та бетон устун ўрнатиш ишлари амалга оширилади. Маҳалла “еттилиги”га қулай шароит яратиш мақсадида янги маҳалла биноси қурилади. Бундан ташқари, ёшлар учун воркаут майдончаси ҳамда футбол стадиони қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Мавжуд 10 километрга яқин тупроқ йўлларимиз шағаллаштирилади. Ҳозирги кунгача 4 километрига ётқизиб бўлинди.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш — қишлоқ аҳолисининг узоқ йиллик орзуси. Ҳудуд четидаги мавжуд 35 тонналик ҳовуз аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондира олмаётган эди. Дастур доирасида яна қўшимча 150 тонналик ҳовуз ва 27 километр масофадан тортиб келинаётган сув қувурлари аҳолининг бу борадаги талабини қондиришга хизмат қилади. Қишлоқдаги “Ҳазрати Шерхудо” қабристони қадимий қабристон саналиб, салкам 500 йиллик тарихга эга. Аммо йиллар давомида қабристоннинг кириш ва оралаб юрадиган йўллари абгор ҳолга келиб қолган ва бу аҳолига қиш-қировли кунларда ноқулайлик туғдираётган эди. Дастур доирасида ушбу қабристон ўртасидаги йўлаклар таъмирланадиган бўлди. Зинапоялар қилиниб, шағал ётқизиб чиқилмоқда. Ҳукуматимиз кўрсатаётган бундай эътиборга жавобан одамларимиз ҳам ўз уюшқоқлигини кўрсатиб, ҳашарлар орқали кўчасини, хонадони ободлигини таъминлаяпти.

Дастур доирасидаги ишлар жорий йилнинг ноябрь ойигача якунланиши мўлжалланмоқда.

Таклифлар масаласига келсак, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси жорий йилнинг саккиз ойида малакатимизда 33 мингдан ортиқ оила ажрашгани, бунинг оқибатида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки онанинг тўлиқ меҳридан бебаҳра қолаётгани ҳақида маълумот берди. Оғриқли, шу билан бирга, кўнгилни хира қиладиган рақамлар… Шундай эмасми? Шукрки, қишлоқ ҳудуди бўлгани учунми, бизда ажралишлар деярли йўқ. Айрим ўринларда оилавий тортишувлар, тушунмовчиликлар бўлиб туради. Бироқ уларнинг аксариятини ажралиш даражасигача олиб чиқмаймиз, маҳалланинг ўзида фаоллар билан биргаликда ҳал қиламиз. Бироқ шундай бўлса-да, бу масала доимо эътиборимиз марказида бўлиб қолаверади.

Бугун ажралишларга сабаб бўлаётган кишиларга турли жарималар қўллаш борасида фикрлар айтиляпти. Менимча, бу ўринда ота-оналар масъулиятини ошириш керак. Чунки ажрашаман деган киши жаримани қандай бўлмасин тўлаш йўлини топади. Боиси бугунги келин-куёвлар гоҳида ёшлигига бориб, кичкина тортишув бўлса ҳам ажрашиш пайига тушишади. Бироқ унга катталар насиҳат қилса, ўрни келса, қаттиққўллик қилса, талаб қўйса, маҳалла фаоллари ҳам масала моҳиятини тўлиқ тушунтира олса, муаммога ечим топиш мумкин.

Бобомурод ХУРРАМОВ,

Деҳқонобод туманидаги

“Тоғайтемир” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Ер бўлса, қуриш учун маблағдан муаммо йўқ”

ҲУДУДИМИЗДА ТЎЙ ВА БОШҚА МАРОСИМЛАРНИ ЎТКАЗИШ УЧУН БИНО ҚУРИШГА ЕР АЖРАТИБ БЕРИЛИШИ ЗАРУР. БУ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИГА ТАКЛИФ БЕРГАНМИЗ. НАТИЖАСИНИ КУТЯПМИЗ.