Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ер бўлса, қуриш учун маблағдан муаммо йўқ”

ҲУДУДИМИЗДА ТЎЙ ВА БОШҚА МАРОСИМЛАРНИ ЎТКАЗИШ УЧУН БИНО ҚУРИШГА ЕР АЖРАТИБ БЕРИЛИШИ ЗАРУР. БУ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИГА ТАКЛИФ БЕРГАНМИЗ. НАТИЖАСИНИ КУТЯПМИЗ.

Кўча ва маҳаллалардаги ўзгаришлар сабабли шаҳримиз кундан-кунга чирой очиб, обод бўлиб боряпти. Жумладан, бизнинг маҳалламиз 2022 йилда “Обод маҳалла” дастури асосида гўзал қиёфага кирди. Ижтимоий соҳа инфратузилмаси ва ички йўлларни яхшилаш, пиёдалар йўлакларини қуриш, ичимлик сув, газ ва электр таъминотини узлуксизлигини таъминлаш борасидаги ишлардан аҳоли жуда мамнун.

Икки километр масофадаги ички йўллар сифатли таъмирланиб, 1 070 метр масофада пиёдалар йўлаги қурилди. Бунинг учун 333 миллион сўм маблағ сарфланди. Ичимлик сув муаммосини ҳал этиш учун бир дона 25 кубометр сиғимли сув минораси, сувни зарарсизлантириш ва сув ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиш, ичимлик сув қудуғини тозалаш, сув тортиш учун насос жамланмаси ўрнатиш учун жами 345 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу ишларни “Янгиер қурилиш» МЧЖ қурувчилари амалга оширди.

Мажнунтол, Даштобод ва Нарвон кўчаларида салкам 3 километр масофадаги газ қувурлари, устунлари тартибга келтирилиб бўёқланди. Бундан ташқари, маҳалладаги 10-умумий ўрта таълим мактабида реконструкция ишлари амалга оширилди. Бунинг учун мазкур билим даргоҳида қўшимча бинолар қурилди. Ушбу бунёдкорлик ишларига 649 миллион сўм маблағ ажратилди.

Маҳалламизга келган кишининг обод ва кўркам турар-жойлар, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш муассасаларини кўриб кўзи қувнайди. Яна бир муҳим жиҳати, маҳалла аҳолиси ўзгаришларга мос равишда ўз уй-жойларини саранжом-саришта, озода ва кўркам тутишга ҳаракат қилмоқда. Буни “Обод маҳалла”, “Обод кўча” ва “Обод хонадон” дастури бўйича Тотувлик кўчасини ободонлаштирилгани мисолида кўриш мумкин. Шу кўчанинг 4/2 хонадони намунали хонадон сифатида ташкил этилди. Мажнунтол кўчасини жорий йил охиригача асфальтлаш бўйича лойиҳа тайёрланди.

Замонавий улубдаги намунавий чиқиндихона ташкил этиляпти. Кўчаларимизга 14 та тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди. Фазогир кўчасида жойлашган 8 та кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаги таъмирланяпти. Педагогик коллеж биносининг фасад қисми янгича қиёфага кирди. 2 та болалар майдончаси реконструкция қилинди. Ҳудудимиздаги ёшлар учун бепул IT ўқув маркази очилди. Деярли ишсизлар йўқ. Уларнинг аксари “Экофут” МЧЖ иссиқхонасида ишлайди. Бу ерда 200 нафарга яқин иш ўрни яратилган.

Бундан ташқари, оилалар тинчлигини таъминлаш, ажралишларнинг олдини олишга катта эътибор беряпмиз. Жорий йилда 6 та оилани яраштирдик, 2 та оила ажрашишининг олди олинди.

3 087 нафар аҳолимизнинг 50 фоизи 27 та кўп қаватли уйларда яшайди. Бу уйларда тинчликни таъминлаш учун уйбоши ва кўчабошилар тайинлаганмиз. Таклифим — ана шу кўчабошиларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш керак.

Яна бир таклифим — ҳудудимизда тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш учун бино қуришга ер ажратиб берилиши зарур. Бу бўйича вилоят ҳокимлигига таклиф берганмиз. Натижасини кутяпмиз. Ер ажратилса, қурилиш учун зарур маблағга муаммо бўлмайди. Аҳоли ташаббуси билан ҳозирнинг ўзида 70 миллион сўм маблағ йиғилган.

Эркин ЙЎЛДОШЕВ,

Янгиер шаҳридаги

«Шодиёна» маҳалласи раиси.

 

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тошкент вилоятида “маҳалла еттилиги” қандай ишлаяпти?

    Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Уюшманинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари, туман-шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан учрашди. Унда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш,…