Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Агар камбағалликни қисқартирмоқчи бўлсак, монополияга чек қўйиш керак”

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ИШСИЗЛИК ВА МИГРАЦИЯНИ КАМАЙТИРИШ УЧУН АҲОЛИ ДАРОМАДИНИ ОШИРАДИГАН КИЧИК БИЗНЕС ВА КАТТА-КАТТА ИШ ЎРИНЛАРИГА ЭГА КОРХОНА ВА ЗАВОДЛАРНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ ЗАРУР. БУНДА, ЭНГ АВВАЛО, ТУРЛИ БЮРОКРАТИЯ ВА МОНОПОЛИЯГА ЧЕК ҚЎЙИШ КЕРАК.

Маҳалламиз туман марказида жойлашгани боис, аҳолининг асосий қисми, яъни 1 304 та хонадоннинг 1 100 таси кўп қаватли уйларда яшайди. Қолган 200 та хонадон ҳовли уйлардан иборат. Маҳалладошларимизнинг аксарияти давлат ташкилотларида фаолият юритса, айримлари тадбиркорлик билан шуғулланади. Кўпроқ савдо дўконлари, емакхоналар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.

Йиғинимизда хўжалик совунлари, идиш ювиш геллари, турли бетон-ғишт ва тўсинлар, металл буюмлар ишлаб чиқариш каби кичик цехлар ривожланмоқда. Ишсизликни бартараф этиш мақсадида аҳолини уч ойлик касб-ҳунар ўқув марказларида ўқитяпмиз. Шу кунга қадар 15 нафар ишсиз аҳоли касб-ҳунар ўрганиб, ўзини ўзи банд қилди. Тикиш-бичишга қизиқадиган ишсиз хотин-қизларимизга тикув машиналари, қандолатчилик билан шуғулланишни истаганларга эса мини печлар берилди.

Шу ўринда, айрим муаммо ва унинг ечимлари бўйича ўз таклифларимни бериб ўтсам. Маҳаллалардаги ишсизлик ва миграцияни камайтириш учун аҳоли даромадини оширадиган кичик бизнес ва катта-катта иш ўринларига эга корхона ва заводларни янада кўпайтириш зарур. Бунда, энг аввало, турли бюрократия ва монополияга чек қўйиш керак. Биргина мисол, ота-боболаримиз чорвачилик билан шуғулланиб келгани учун мен ҳам чорвачиликка қизиқиб, кредит асосида қўй олмоқчи бўлиб, таъминотчига бордим. Ишонасизми, таъминотчи бозордаги 1 миллион 700 минг сўмлик қўйларни 6 миллион сўмга баҳоламоқда. Бунда ишсизликни камайтириб бўлмайди, аксинча ортади. Шу боис ишсиз аҳолига кредит асосида сотиб оладиган маҳсулотларини монополлашган таъминотчилардан эмас, эркин бозордан харид қиладиган тизим яратиш лозим.

Маҳалла раиси бўлишимдан олдин – 2021 йил, 2022 йил бошларида йиғинимиздаги 8 та хонадонга таъминотчилар кредит асосида иссиқхона қуриб беришганди. Сифатсиз қурилган иссиқхоналар узоққа бормади, ҳеч ким даромад олмади, лекин кредитни тўлашди. Раис бўлганимдан сўнг аҳолига кредит асосида товуқ тарқатмоқчи бўлишди, бироқ бунга қарши чиқдим. Агар биз, ростдан ҳам, камбағалликни қисқартириб, ишсизликни бартараф этишни хоҳласак, аввало, ишсиз аҳолига бозор нархида, сифати кафолатланган маҳсулот ва сервис хизматларни йўлга қўйишимиз керак.

Аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ўша ҳудудга мос бизнес турларини ривожлантиришга имкон ва шароит яратишимиз лозим. Масалан, бизнинг йиғинда 120 та хўжалик жойлашган ерли ҳовлилар ҳудудида иссиқхоналар ташкил этиш мумкин. Бунинг учун, аввало, шу йўналишга қизиқиши бор аҳолига иссиқхона ташкил этиш ва унда қандай маҳсулотлар етиштириб, қанча даромад олиш мумкинлиги ҳақида қисқа курслар ташкил этиш зарур. Негаки аҳолининг “ота-бобом қилмаган ишни мен қиламанми”, деган мантиқсиз қарашларини ўзгартириш вақти келди.

Яна бир оғриқли масала — ёш оилалар ажрашиши. Афсуски, оила қураётган аксарият ёшларда оила муқаддас қадрият экани ҳақида тўлиқ тушунча йўқ. Кўпчилик ёш оилалар арзирли сабабларсиз, “биз бир-биримиз билан келишдик, ажрашамиз” дейишгача боришмоқда. Айрим оила бошлиқлари жуфти ҳалолини бир буюмдек кўришади. Шу сабаб ёшларга мактаб давридаёқ, 10-11 синфда, академик лицей ва коллежларда, олий таълим муассасаларида оила қадриятлари бўйича махсус дарс соатлари ташкил этилиши зарур, деб ҳиисоблайман.

Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур, дейишади-ку. Ишимизни янада яхшилаш учун моддий-техник таъминотимизни яхшилаш лозим, айниқса, компьютер ва рангли принтерь жуда зарур бўляпти. Хотин-қизлар фаоли учун на мебель жиҳозлари, на зарур техникалар, ҳеч нарса йўқ. Ўзимизнинг алоҳида идорамиз ҳам йўқ. Халқ қабулхонаси идорасининг бир қисмида – 4 та хонада “маҳалла бешлиги” жойлашган. Прездентимиз ташаббуси билан ташкил этилаётган “маҳалла еттилиги” тўлиқ фаолият бошласа, бу борадаги муаммолар яна ортиши табиий…

Жамшид ҚОРАБОЕВ,

Нуробод туманидаги

“Наврўз” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ўқитувчига ҳурматсизлик — таълимга, тарбияга, келажакка ҳурматсизликдир

Ўқитувчи деганда, ҳар биримизнинг кўз олдимизда замон билан ҳамқадам бўлган жонкуяр, зиёли шахс гавдаланади. Устозлик азалдан эътиборли касб, улуғ мартаба саналган. Сабаби, ҳар қайси инсон унинг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия…