Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

Вояга етган болага алимент тўланадими?

БОЛАЛАРНИНГ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҚЎШИМЧА МАБЛАҒ ТАЛАБ ҚИЛИНИШИ МУМКИН. ОТА-ОНА ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАР (БОЛАНИНГ ОҒИР ШИКАСТЛАНИШИ, КАСАЛ БЎЛИШИ ВА БОШҚАЛАР) ТУФАЙЛИ КЕЛИБ ЧИҚҚАН, БОЛАНИНГ ТАЪМИНОТИ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҚЎШИМЧА ХАРАЖАТЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШИ ШАРТ.

Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. Шунингдек, вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.

Вояга етган, аммо меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалари учун ота-онадан алимент ундирилади. Бунда алиментнинг миқдори ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Қонунчиликка кўра, болаларнинг таъминоти учун қўшимча маблағ талаб қилиниши мумкин. Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт. Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб харажатларни ундириши мумкин.

Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки 3 ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида алимент олувчилар билан келишув тузиши шарт. Келишувга эришилмаган тақдирда алимент олувчи алиментни бир йўла тўлаш, алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Алиментлар олдиндан тўланган ёки гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.

Келишувда белгиланган алимент мажбуриятлари тарафлардан бирининг ўлими, мазкур келишув муддатининг ўтиши ёки унда назарда тутилган бошқа асосларга кўра тугайди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла таклифи Кенгашларда мажбурий кўриб чиқилиши керак

ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР АЙНАН ЙИҒИНЛАРНИНГ ЎЗИДА ҲАЛ ЭТИЛИШИГА УРҒУ БЕРИЛЯПТИ. ШУНГА КЎРА, МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИНИНГ ВАКОЛАТИНИ КЕНГАЙТИРИБ, УЛАР УЧУН МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРДА КЎПРОҚ ЖОЙ АЖРАТИШ, ТАКЛИФЛАРИНИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШЛАРИДА МАЖБУРИЙ КЎРИБ ЧИҚИШ ТИЗИМИНИ ТЕЗРОҚ…