Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

“Сўзлашда нуқсоним бор, ўқитувчилик қила оламанми?”

 

— Мен университетда таълим олиб, филология факультетини тугатганман. Менда туғма танглай кемтиклиги бор. Саволим шуки, туғма танглай кемтиклиги бор шахс педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкинми?

Камолиддин МАШРАПОВ,

Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

— Албатта, мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига кўра, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, ва ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат кодексининг 4-моддасига кўра, ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга. Шунингдек, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига кўра, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди: қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар, қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар, сихиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар, қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахслар.

Педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган. Бироқ педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати ҳали тасдиқланмаган.

Юқоридагилардан хулоса қилсак, туғма танглай кемтиклиги мавжуд ходимларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига амалдаги қонунчилик ҳужжатларида ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас. Меҳнат ёки машғулотлар соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситилиш факти устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши, шу жумладан, камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённинг компенсация қилиниши тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Бизда ҳашар юксак қадриятга айланган”

БИРГИНА МУАММОИМИЗ, МАҲАЛЛАМИЗНИНГ ФАЙЗИКЕНТ ВА ШАНБА ҚИШЛОҒИГА 2 ТА ТРАНСФОРМАТОР ЗАРУР. ШУНДА АҲОЛИМИЗ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ТАЛОФАТСИЗ ЎТИШИ МУМКИН.