Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кундалик
-+=

Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни

Пойтахтимизда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташаббуси билан ана шу мавзуга бағишланган халқаро форум ташкил этилди

Халқаро форумда вазирлик масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Жаҳон банки, UNICEF ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди. Тадбирда маҳалла институтининг жамият ҳаётида тутган ўрни амалий ишлар мисолида таҳлил этилди, мазкур институтни янада  такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, хорижий тажрибалар ҳақида маълумотлар берилиб, ўзаро тажрибалар алмашилди.

 

— Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “маҳаллабай” ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “маҳалла бешлиги” тизими ўз самарасини бераётгани қайд этилиб, эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда “маҳалла еттилиги” ташкил қилинишини таъкидлаб ўтди, — деди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева. — Қайд этиш жоизки, мазкур видеоселектор йиғилишида “Маҳалла еттилиги”нинг вазифалари аниқ белгилаб берилиб, маҳалланинг ваколат ва масъулияти янада кенгайтирилди. Қолаверса, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2024 йил 1 январдан бошлаб, босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилиб, туман ва шаҳар бюджетларига тушадиган солиқ тушумларининг бир қисми маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш жамғармаларига жалб этилади. Бундан ташқари, “Ташаббусли бюджет” амалиётини ва маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини кенгайтириш учун Давлат бюджетидан 10 триллион сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун камида 4 триллион сўм миқдорида маблағлар йўналтирилмоқда. Бу ҳам бўлса, маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга, унинг мавқеини юксалишига хизмат қилади.

Форумда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Шуҳрат Бафаевнинг таъкидлашича, сўнгги 6 йилда соҳа фаолиятига оид жами 85 та, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 7 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 та Фармон ва Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 57 та қарор ва фармойишлари қабул қилинган. 60 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Фуқароларнинг маҳалла ҳаётидаги иштирокини кучайтириш, ижтимоий-сиёсий фаолликларини ошириш, фуқаролик жамиятининг таянч устуни ва чинакам халқчил тузилмаси бўлган маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлашда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни кенгайтириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Шу боис соҳага оид хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини умумлаштириш ҳамда маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш, долзарб вазифаларни ҳал этишда ушбу ноёб тузилманинг роли ва аҳамиятини кучайтириш форумнинг асосий мақсади сифатида қайд этилди. Бу борада Ханнс Зайдель жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси офиси раҳбари Жавҳар Дўстовнинг Германия тажрибаси ҳақида тақдимоти кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Таъкидланишича, Германияда маҳалла институтига ўхшаш “Гемайдени” деган тузилма бор. Дастлаб Германияда 1965 йил 7000 та Гемайдени (маҳалла) бўлган бўлса, кейинчалик 2031 тага камайган. Гемайденининг ўз бюджети бўлиб, у маҳаллий солиқ тушумлари ҳисобига шакллантирилади. Шунингдек, ўз маҳалласи доирасида қарор қабул қилиш, назорат ва озодалик масалаларига жавоб беради. Кези келганда чора кўриши ҳам мумкин. Ўз бошқарувидаги ходимлар сони, штатлар жадвалини ўзи мустақил ҳал қилади.

Унинг функционал вазифалари қуйидагича:

– ўз маблағлари ҳисобига ва ўз жавобгарлиги остида мустақил тадбирлар ташкил қилади;

– маҳалла ташкилотчилигини олиб боради;

– хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлайди;

– маҳалла фаолиятини мустақил ташкил қилади;

– маҳаллалараро ҳамкорлик қилади;

– маҳаллада волонтёрлик асосида фаолият юритаётган уюшмаларни қўллаб-қувватлайди.

Германияда ушбу тузилма давлат томонидан қўллаб-қувватланиб, масъул идоралар томонидан (молия, ссуда ва субсидия масаласида) консультация берилади.

Халқаро форум икки қисмдан – “Маҳалла бошқарувида жамоатчиликнинг ролини ошириш, аҳоли бандлигин таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари” ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш, оила институтини мустаҳкамлаш ва баркамол авлодни тарбиялашда маҳаллаларнинг ўрни” мавзуида пленар сессияларда давом этди. Унда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилашда фуқаролар йиғинларининг ролини ошириш”, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш”, “Маҳаллаларда ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга муҳтож ёшлар, хотин-қизлар, кекса нуронийлар, ногиронларни қўллаб-қувватлаш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш”, “Маҳаллада тинчлик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш”, “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаолларининг роли” ҳамда “Маҳалла – фуқаролик жамиятини шакллантириш ва жамоатчилик назоратининг асосий иштирокчиси” мавзулари муҳокама қилинди.

Форумда маҳалла институтининг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳамда ушбу ноёб тузилманинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибасини хорижий мамлакатларда тарғиб этиш орқали маҳалланинг нафақат фуқаролик жамиятининг асоси, балки демократиянинг ноёб институти экани намойиш қилинди.

Форум якунида маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг яқин ва узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режалари ишлаб чиқилди ҳамда хорижий давлат вакиллари ва Ўзбекистон томони ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти борасида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олишди.

Рустам ЮСУПОВ.

Teglar
Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла таклифи Кенгашларда мажбурий кўриб чиқилиши керак

ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР АЙНАН ЙИҒИНЛАРНИНГ ЎЗИДА ҲАЛ ЭТИЛИШИГА УРҒУ БЕРИЛЯПТИ. ШУНГА КЎРА, МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИНИНГ ВАКОЛАТИНИ КЕНГАЙТИРИБ, УЛАР УЧУН МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРДА КЎПРОҚ ЖОЙ АЖРАТИШ, ТАКЛИФЛАРИНИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШЛАРИДА МАЖБУРИЙ КЎРИБ ЧИҚИШ ТИЗИМИНИ ТЕЗРОҚ…