Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кундалик
-+=

“ТОЗАЛИК ВА ОЗОДАЛИК” ОЙЛИГИ шунчаки тадбир эмас, балки “бир ёқадан бош чиқариб” меҳнат қилиш фалсафасидир

ЖАРАЁН

 

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида йиғинлар фаолиятини такомиллаштириш, “еттилик” иш самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий жараёнларда маҳалланинг иштирокини кучайтиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тизимдаги ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Еттита йўналиш бўйича маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, жараёнда кузатилаётган камчиликлар, сусткашликлар кўрсатиб берилди. Жумладан, жорий йилнинг февраль-март ойларида ташкил этилган “Тозалик ва озодалик” ойлиги доирасидаги ишлар муҳокамалар марказида бўлди.

Айтиш керакки, ойлик доирасида ҳар ҳафтанинг шанба кунлари оммавий ҳашарлар ташкил этиляпти. Тадбирларда асосий эътибор шунчаки тозалаш ишларидан иборат бўлиб қолмай, кенг қамровли экологик маданиятни шакллантиришга қаратилди. Режага асосан, жараёнда 3 миллионга яқин хонадонни таъмирлаш белгиланган. Бироқ таҳлилларга кўра, шу вақтгача амалда режа 24 фоизга бажарилган ёки 721 мингта хонадон таъмирланган, холос.

Ачинарлиси, Жиззах вилоятида 1 865 та хонадоннинг ташқи девори, 1 135 тасининг ошхонаси, 1 272 тасининг ҳожатхонаси, 1 629 тасининг тандирхонаси ва 1 659 тасининг молхонасини таъмирлаш белгиланган бўлса-да, ҳозирга қадар бирорта иш амалга оширилмаган ёки ҳисоботларда акс эттирилмаган.

Худди шундай, ойлик доирасида 81 мингдан ортиқ кўп қаватли уйларни ободонлаштириш кўзда тутилган, бироқ амалда ишлар 13,2 фоизга бажарилган ёки атиги 10 минг 652 та тураржойда ободлик юмушлари олиб борилган.

Мисол учун, Наманган вилоятида 265 та кўп қаватли уй-жойнинг кириш йўлакларини таъмирлаш режалаштирилган эди, аммо ҳозирга қадар режанинг 16 фоизи ёки 44 та бинода ишлар бажарилган, холос. Давлатобод, Янги Наманган, Косонсой туманларида умуман ишлар ташкил этилмаганини қандай тушуниш мумкин? Қабристонларни тартибга келтириш масаласида ҳам шундай манзарага дуч келинади.

Юқоридагилардан кўринадики, афсуски, ҳали-ҳамон жойларда масъулиятни зиммасига олишдан қочиш, ишларни ўлда-жўлда ташкил этиш, ободлик ишларига панжа орасидан қараш ҳолатлари учраб турибди. Ваҳоланки, аҳолига энг яқин тузилма сифатида маҳаллалар фаолиятида бундай сусткашликлар кузатилиши мумкин эмас.

Йиғилишда “Тозалик ва озодалик” ойлиги шунчаки тозалик тадбири эмас, балки халқимизнинг жипслиги, бағрикенглиги ва келажак авлод учун тоза, обод ва фаровон Ватан қолдиришга бўлган интилишининг амалий ифодаси экани таъкидланди. Унинг моҳиятида “бир ёқадан бош чиқариб” меҳнат қилиш фалсафаси ётиши қайд этилди. Жойларда ишларни ташкил этишда шу жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги уқтирилди.

Долли АЛЛАЕВ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раис ўринбосари.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Олган ҳам, берган ҳам айбдор

Сочларига оқ оралаган, ёши элликдан ошиб олтмишга қараб кетаётган бу ёшга ҳаётининг қолган қисмини яхшилик ва хайрли ишларга бағишлаб, чиройли яшашни ният қилиш ярашади. Лекин ақл ёшдамас, бошда деганлари чин…