Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Ўқитувчига ҳурматсизлик — таълимга, тарбияга, келажакка ҳурматсизликдир

Ўқитувчи деганда, ҳар биримизнинг кўз олдимизда замон билан ҳамқадам бўлган жонкуяр, зиёли шахс гавдаланади. Устозлик азалдан эътиборли касб, улуғ мартаба саналган. Сабаби, ҳар қайси инсон унинг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия олади. Бугун ҳар биримизнинг жамиятда ўз ўрнимизни топишимиз, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилишимизда устозларнинг ҳиссаси беқиёс.

Афсуски, сўнгги пайтларда ана шундай мўътабар инсонларнинг шаъни, обрўсига путур етказиш, уларни ҳақоратомуз сўзлар билан камситиш ҳолатларига кўп дуч келяпмиз. Ҳаттоки, ижтимоий тармоқларда дарс вақтида синфхонага бостириб кириш, ўқитувчини ҳақоратлаш, ўқувчилар олдида изза қилиш, ҳатто дўппослаш ҳолатлари тез-тез муҳокамалар марказида бўляпти. Жумладан, яқинда Сирдарё туманидаги мактаблардан бирида аёл дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани акс этган видео жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.

Ота-оналарнинг куракка турмас ҳаракатларидан сўнг, уларнинг фарзандлари бу воқеадан ўзига қандай хулоса олади? Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қимматига путур етар экан, ёш авлоднинг таълим-тарбияси яқин келажакда қай аҳволда бўлишини тасаввур қилишнинг ўзи аянчли. Шуни тушуниб олиш керакки, мактабга дуч келган одам (дарс вақтида ҳатто ота-она ҳам) истаганича кириб-чиқиши, дарс жараёни ва педагоглар фаолиятига аралашиши, ўқитувчига дўқ қилиш уёқда турсин, маданият чегарасидан четга чиқиб гаплашишга ҳақли эмас!

Бунинг учун ҳатто жавобгарлик бор: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан, педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш — фуқароларга БҲМнинг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилса — фуқаролар БҲМнинг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахслар ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима тўлайди ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олинади.

Жамиятимизда учраётган айрим воқеликлар ўқитувчиларнинг меҳнатини қадрлаш, хавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳурматини ошириш қаратилган усулларни амалиётга татбиқ этишни кўрсатиб беряпти. Биринчидан, ўқитувчиларни зўравонлик ва қадрсизланишдан ҳимоя қилишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш лозим. Уларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунлар ишлаб чиқиш керакки, ўқитувчига қарши зўравонлик учун жиддий жазолар белгилансин.

Бу ўринда ўқувчиларни ҳам унутмаслик лозим. Ўқувчиларда педагогга нисбатан ҳурмат ва эътиборли муносабатни шакллантириш лозим. Бунинг учун таълим дастурларини такомиллаштириш, мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида дўстона алоқани ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиб бориш самара беради. Бундан ташқари, мактабларда зўравонликка қарши ички қоидаларни ишлаб чиқиш керак. Ҳар бир ўқитувчи ўзини хавфсиз ҳис қилиши учун аниқ кўрсатмалар, тартиблар, ҳимоя тизими бўлиши лозим. Таълим муассасаларида зўравонликка қарши курашиш учун махсус дастурлар ишлаб чиқилиши зарур.

Зеро, Сирдарёда кузатилган каби ҳолатларни фақат ўқитувчига зулм эмас, балки таълимга, тарбияга ва келажакка зўравонлик сифатида баҳолаш мумкин. Ўқитувчига зулмни мамлакат келажагига жиноят деб билиш вақти келди. Ўқитувчи ўз ишида хавфсиз ва ҳурматли шароитда ишлаши жамиятнинг янада юксалиши ва таълим тизимининг муваффақиятига замин яратади.

Шаҳноза ХАЛИЛОВА.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Сув муаммоси бор”

НЕЧА ЙИЛКИ “ДАРҒОН-1” НАСОС СТАНЦИЯСИ СУВ ЧИҚАРМАЙ ҚЎЙГАН. ЙИҒИН ҲУДУДИДАГИ ИККИТА СУВ МИНОРАСИНИНГ БИРИ 5 ЙИЛДАН, ЯНА БИРИ 2 ЙИЛДАН БУЁН ИШЛАМАЯПТИ. ШУНГА ҚАРАМАЙ, АҲОЛИ БОР ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНМОҚДА. ЎЗАРО БИРЛАШИБ,…