Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Боланинг қадри шу бўлдими?

 

Бу дунёда аёл учун энг катта саодат, бу – оналик бахтидир. Аммо ҳаётда баъзан шундай аёллар ҳам учрайдики, ўзининг ўткинчи ҳою ҳавасини деб жигарбандидан воз кечишгача бориб етади.

Шовотлик Юлдуз Тўрамуротова (исм-шарифлар ўзгартирилган) дугоналари сингари тўй-томоша қилиб эмас, балки йигирма беш ёшида Улуғбек Козимов билан шаръий никоҳ асосида турмуш қуради. Орадан тўрт йил ўтгач, тўнғич қизи Дилдора, 2019 йилда эса, кичиги Лола дунёга келади. Аммо кичик гўдаги ҳали икки ойга тўлиб-тўлмай, эр-хотин ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашиб, ажрашиб кетишади. Улуғбек катта қизи Дилдорани ўзи билан олиб қолади. Юлдуз қўлида гўдаги билан уйдан чиқиб кетади.

Шундан сўнг аёл қаёққа боришини билмай, тумандаги хиёбонда бемақсад юради. Баъзан одамлар раҳми келиб, хонадонидан унга гўдаги билан бирга бошпана беради. Бу орада у ўша ҳудудда яшовчи, муқаддам оиласидан ажрашган Хурсанд Қурбонов билан танишиб қолади. Натижада улар бирга яшай бошлашади. Бироқ аёлнинг бу турмуши ҳам узоққа чўзилмайди. Чунки уч-тўрт ой бирга яшашгач, Хурсанд хорижга ишлаш учун кетади ва Юлдуз қўлида боласи билан яна бошпанасиз қолади. У ҳатто ота уйига ҳам қайтиб боролмайди. Нега дейсизми?

Гап шундаки, Юлдуз Улуғек билан ажрашгач, ота уйидан қўним топганди. Аммо “чиққан қиз чиғириқдан ташқари”да деганларидек, кўп ўтмай у отаси билан келишмай қолади. Шунинг учун бу гал у туғилиб ўсган хонадонига қайтиб боришга юраги бетламайди. Аммо унинг аҳволи оғир эди, энг ёмони, у қизи Лолани ўзига “ортиқча юк” деб билади. Аниқроғи, ўз жигарбандини сотиш пайига тушади.

Буни қарангки, тез орада харидор ҳам топилади, у бефарзанд яшаётган Жасур Матёқубовга болани 200 миллион сўмга сотиб юбормоқчи бўлади. Икки ўртада савдо “пишгач”, кутилмаганда харидор фикридан қайтади. Аниқроғи, бу жиноий қилмиш эканини билиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага мурожаат қилади. Натижада аёл қизчасини сотиш эвазига ундан 2 900 АҚШ доллари ва 6 миллион сўм нақд пулни олган вақтда ушланди.

Суд жигарбандини сотмоқчи бўлган онани айбдор деб топиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Ушбу аянчли воқеани баён этишдан мақсад шуки, бу ҳаётда аёл учун энг юксак саодат – оналик бахтига эришишдир. Аммо Ю.Тўрамуратова ана шундай саодатнинг қадрига етмади. Унинг бундай тубан қилмишга қўл уришида, аввало, қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурмагани сабаб бўлди. Оқибатда икки сафар ҳам омонат оила тез орада бузилди. Агар Юлдуз қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганда, унинг барча ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатли ҳимоя қилинган бўларди. Демак, ҳар бир йигит-қиз, аввало, қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурса, нафақат эр-хотиннинг, балки дунёга келадиган фарзандларининг ҳам ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаган бўлади.

Баҳромжон БЕРДИЕВ,

жиноят ишлари бўйича

Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалламиз ўртада сарсон бўлмоқда”

ТЕГИШЛИ МАСЪУЛЛАР БУ МАСАЛАНИ ЎРГАНИБ ЧИҚИБ, АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИШЛАРИНИ ХОҲЛАРДИК. ЖУМЛАДАН, АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ КИЛИШ ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШИНИ СЎРАЙМИЗ.