Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

Мевали дарахтларни қандай ўғитлаш керак?

 

 

Дарахтларга ўғитларни баҳорда – томирларнинг интенсив ўсишидан олдин ва кузда – томирлар тупроқнинг музламайдиган қатламида бўлган даврида солиш керак. Ўғитлаш муддатларини белгилашда мевали дарахтларнинг физиологик жараёнларига таъсирини ҳисобга олиш лозим. Июнь охири июль ойларида азотли ўғитларнинг берилиши, дарахтнинг ўсиш даврини узайтиради. Натижада новдалар қиш даврига тайёрланишга улгурмасдан уларни совуқ уриш эҳтимоли юзага келади. Бу даврда фосфорли-калийли ўғитларни берилиши ўсимликларнинг совуққа чидамлилигини оширади.

Асосий ўғитлар билан бир қаторда вегетация даври давомида боғларда қўшимча озиқлантирилади. Кузда тўлиқ дозадаги органик, фосфорли-калийли ўғитлар ва азотли ўғитларнинг учдан бир қисми берилади.

Баҳор даврида (апрель-май) азотли ўғитлар билан, ёзда (июнь-июль) фосфорли-калийли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш амалга оширилади. Озиқлантириш вақти ва миқдорини белгилашда дарахтларнинг нав хусусиятлари, ҳолати, ҳосил миқдори, шохлар узунлиги, илгари берилган асосий ўғит миқдори,  тупроқ унумдорлиги, намланиш шартлари ҳисобга олиниши лозим.

Нима учун помидор ҳосили ёрилади?

Помидор етиштиришда кўпинча помидорнинг пишган ва ҳатто пишиб улгурмаган меваларининг тўсатдан оммавий ёрилиши кузатилади.

Бунинг сабаби, қуёш қиздириши натижасида тупроқ қуриб, намлик йўқолади. Юқори ҳарорат мевалар етилишини тўхтатиши натижасида унинг пўсти қаттиқлашади.

Айнан шу вақтда меъёрдан ортиқ суғориш натижасида помидор мевалари тўқималарида ҳам ички суюқлик босим тўсатдан ортиб кетади. Буни кўтара олмаган меваларда оммавий ёрилиш юз беради. Томчилатиб суғоришда эса бундай нохушликлар камроқ юз беради.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Болалар ва ёшларбоп спорт комплекси керак”

БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА, “КАПТАРХОНА” КАБУТАР ЭМАС, ТУРИСТИК МАҲСУЛОТЛАР ТАЙЁРЛОВЧИ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНГАН. ШУНИНГДЕК, САЙЁҲЛАР УЧУН ЗАМОНАВИЙ ТАМАДДИХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА.