Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Болалар ва ёшларбоп спорт комплекси керак”

БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА, “КАПТАРХОНА” КАБУТАР ЭМАС, ТУРИСТИК МАҲСУЛОТЛАР ТАЙЁРЛОВЧИ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНГАН. ШУНИНГДЕК, САЙЁҲЛАР УЧУН ЗАМОНАВИЙ ТАМАДДИХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА.

Маҳалла “драйвери” – туризм. Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий ёдгорлик мажмуасига ёндош ҳудудда жойлашган. Шу сабаб туристларни қизиқтирадиган, харидорбоп ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш кенг ривожланган.

Айниқса, уста-ҳунармандларнинг ёғоч ўймакорлиги асосида тайёрлаган нақшинкор буюмлар, қўли гул чеварларнинг бир-биридан жозибадор бош кийими-ю ранг-баранг сумкалари ҳар бир туристни ўзига ром этмай қолмайди. Совғабоп сувенер тайёрловчилар ҳам талайгина.

Бир сўз билан айтганда, “Каптархона” кабутар эмас, туристик маҳсулотлар тайёрловчи маҳаллага айланган. Шунингдек, сайёҳлар учун замонавий тамаддихоналар ташкил этилмоқда.

Аҳоли талабларидан келиб чиқиб, маҳалла идорасида тикув цехи фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда хотин-қизлар учун тикувчилик ўқув курси ташкил этилади. Чунки чеварчилик ортидан қўшимча даромад олаётган аҳои сони ортгани сайин, бу соҳага қизиқувчилар кўпаймоқда.

Аҳоли ичимлик сув билан тўлиқ таъминланган. Йиғин ҳудудидаги кўчаларнинг 90 фоизи бетон қилинди. Ҳудудга йигирмадан ортиқ бетон устунлар ва трансформаторлар ўрнатилди.  Маҳаллада боғча, мактаб йўқ, болалар қўшни маҳаллага қатнашади. Қолган битта кўчани қишга қадар бетонлаб, ёшлар учун битта ўйингоҳ ташкил этилса, уларнинг бўш вақти мазмунли ўтказиларди…

Анварбек САЛАЕВ,

Хива шаҳридаги “Каптархона” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси йўқ”

“БИРДАМЛИК” МАҲАЛЛАСИ 2020 ЙИЛ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДАН АЛОҲИДА АЖРАЛИБ ЧИҚҚАН. ШУ ВАҚТГАЧА МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЙЎҚ, “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” МАКТАБНИНГ БИР ХОНАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.