Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кундалик
-+=

Муаммолар ечими маҳалладан четга чиқмаяпти 

 

                                               

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида маҳалла тизимида амалга оширилган ишлар, аҳоли муаммоларини ҳал этиш натижалари, шунингдек, келгуси асосий режалари тўғрисида ҳисобот берди.

 

Фурқатхўжа МАҲМУДХЎЖАЕВ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи:

— Ўтган олти ойда 16 715 нафар фуқарога ишга жойлашишга кўмаклашилди. 148 та маҳаллада умуман жиноят содир этилмади, оилавий ажралишлар 2023 йилга нисбатан 110 тага камайди. Оммавий ахборот воситаларида маҳаллага оид “Маҳаллада нима гап?”, “Маҳалланинг пиру бадавлати”, “Тошкент бўйича навбатчи”, “Ажойиб еттилик” ва “Тошкент одамлари” лойиҳалари амалга ошириляпти.

 

***

Шерали ЮЛДАШЕВ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи:

— Йил якунига қадар 25 860 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланади, 14 670 та оила камбағалликдан чиқарилади. 1 126 та маҳалланинг ҳар бирида 10 тадан микролойиҳалар амалга оширилади, “Сайхунобод тажрибаси” асосида 6 638 та кам даромадли хонадонга 147,2 млрд. сўмлик лойиҳа пакетлари тақдим қилинади, 26 та маҳалла биноси қурилади.

***

Илҳомжон ИКРОМОВ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи:

— Июль-декабрь ойлари давомида 67 та “қизил” тоифадаги маҳаллани “сариқ”қа, 261 та “сариқ” тоифадаги маҳаллани “яшил”га ўтказилади. Ҳар бир маҳаллада таъмирталаб йўллар, газ, электр, ичимлик сув бўйича муаммолар аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилади, ноябрь ойи охирига қадар аҳоли муаммолари маҳалланинг ўзида ҳал қилинадиган тизим яратилади.

***

Шерпўлат БОЙҚУЛОВ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи:

— 724 та маҳалланинг барча хонадонлари тўлиқ хатловдан ўтказилди. 56 та маҳалла биноси янгидан қурилди, 3 таси капитал, 58 таси жорий таъмирланди, ҳар бир маҳаллада ҳар куни 1 нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлаш амалиёти йўлга қўйилди. “1 сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад” мезони асосида 31 365 та хонадоннинг бизнес режалари ишлаб чиқилди

***

Одилбек ОРТИҚОВ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи:

— 531 та маҳалланинг ҳар бирининг “Омбор китоблари” шакллантирилди ва ҳар бир кўча «маҳалла еттилиги» аъзоларига тақсимланди. Маҳалла кўмагида 2 314 нафарига кредитлар ажратиш орқали янги иш ўринлари яратилди. 831 та ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларнинг 697 таси яраштирилди. 420 та маҳаллада жиноятлар содир этилмади.

***

Шуҳрат ҲОШИМОВ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи:

— Жорий йилда 119 та маҳалла биносини янгидан қуриш ҳамда 116 тасини реконструкция қилиш режалаштирилган, ўтган даврда 29 та бино янгидан қурилди. “Маҳалла бюджети” тизими орқали фуқаролар йиғинларига январь-май ойларида 15 млрд. 333 млн. сўм маблағ келиб тушди. “Mahalla.ijro.uz” рақамли маҳалла платформаси жорий қилинди.

***

Адҳам ЗИЁВУДДИНОВ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи:

— “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезони асосида тўртта маҳаллада бунёдкорлик ишлари олиб борилди, “Яшил макон” доирасида 2 млн. 700 мингдан зиёд кўчат экилди. Маҳаллаларда ўтган йилга нисбатан жиноятчилик 671 тага, оилавий ажралиш ҳолати 687 тага камайди. 10 331 нафар фуқарога кредит ажратилди, 179,1 мингта иш ўрни яратилди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Оталик бурчи унутилганда оилага дарз кетади, рўзғорда тутум

РАИС СЎЗ СЎРАЙДИ   Маҳалламиз кичкина, 2,5 минг аҳоли истиқомат қилади. Шундай бўлса-да, ҳар бир оиланинг дарду ташвишини аритиш, муаммоларини ҳал этиш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш “еттилик” аъзоларининг бирламчи вазифасидир. Очиғи, маҳалла…