Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

“Шаръий никоҳни тартибга солиш керак…”

 

 

Маҳалламизда 2 717 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий “драйвер” — деҳқончилик ва чорвачилик. 728 та хонадоннинг 80 фоизида иссиқхоналар бор. Уларда аҳоли сабзавот ва кўкат маҳсулотлари етиштириб, йилига қўшимча 15-30 миллион сўмгача даромад топяпти. Хонадонларда ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти, баҳор мавсумида “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида 3 100 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади.

Бандлик ҳақида сўз кетганда, йил бошида ўтказилган хатловда 80 нафар ишсиз аёл, 27 нафар эркак, 14 нафар йигит-қиз ишсизлар рўйхатига киритилганди. Биринчи чоракда уларнинг 40 фоизини ишли қилдик. Бунда уларнинг аксарияти ўзини ўзи банд қилган бўлса, айримлари расмий равишда давлат ва нодавлат секторига ишга жойлаштирилди. Ҳудуд “яшил тоифа”да, жиноятчилик йўқ. Ўтган йиллар давомида оилавий ажралишлар кузатилмаганди, бироқ жорий йилда битта оила бефарзандлик туфайли бу йўлни танлашга мажбур бўлди.

Тизимдаги ўзгаришлар олис ҳудуд бўлса-да, бизнинг маҳаллада ҳам ўз аксини топаётир. “Маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилгани ҳудудга хос муаммоларни шу ернинг ўзида ҳал этиш имконини бермоқда. Айниқса, ижтимоий ходимга эҳтиёж катта эди. Зиммамизга юклатилган вазифалар билан андармон бўлиб, айрим ҳолларда ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар билан тизимли ишлашда қийналаётгандик. Ижтимоий ходим орқали бу ҳолатларга чек қўйилди.

“Андижон тажрибаси” асосида маҳаллада хатлов ўтказдик. Бу жараёнда аввалги хатловларда эътибордан четда қолган қатор масалалар юзага чиқди, ечимини кутаётган масалалар аниқланди. Уларни ҳал этиш чоралари кўриляпти. “Бир нафар нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси доирасида оилалардаги маънавий муҳит ўрганиляпти. Фарзандлар тарбияси, ўқиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши билан боғлиқ жиҳатларга жиддий эътибор қаратиляпти. “Хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида низоли оилалар билан индивидуал ишланяпти. Умуман олганда, ишлар фақат қоғозда қолиб кетгани йўқ. Ҳар бир масаланинг ичига чуқур кириб бориляпти, ечими бўйича аниқ вазифалар белгиланяпти.

Таклифлар масаласига келсак, маҳалла биносига зарурат бор. Ҳозирда 12 метрлик мослаштирилган контейнерда фаолият юритяпмиз. Одамларни қабул қилиш, “еттилик” вакиллари бир жойда ишлаши борасида муаммолар бор. Ҳокимликка ташаббус билан чиққанмиз, давлат-хусусий шериклик асосида қурилиши айтилган. Маҳалла биноси учун ер майдон ажратилган. Кутяпмиз…

Ҳозирда бор имкониятдан фойдаланиб, аҳолининг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида кутубхона бурчаги ташкил этганмиз. Ходимлар уни баҳоли қудрат китоблар билан таъминладик. Агар маҳалла биноси қуриб берилса, унда кутубхона учун бир хона ажратамиз. Бу ерда нафақат анъанавий, балки электрон кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш ниятидамиз. Муассасага келганлар китобларни ўқиш билан бирга, тинглаши ҳам мумкин бўлади.

Яна бир таклиф — оилавий ажралишлар билан боғлиқ. Шаръий никоҳ асосида яшаётганлар билан ишлаш тизимини кучайтириш керак. Нега бундай деяпман? Таҳлилларга кўра, ажралишларнинг аксарияти айнан шу тоифадаги оилалар ҳиссасига тўғри келяпти. Қолаверса, бундай оилаларда муносабатлар қонунан йўлга қўйилмайди. Мисол учун, маҳалламизда учта фарзандли шундай оила бор, ота ўз болаларига оталик ҳуқуқини бермаган, учала фарзандга ҳам она ёлғиз оналик асосида ҳужжат олган. Хўш, эртага бу болаларнинг тақдири қандай кечади? Истардикки, бундай оилаларга айрим таъсир чоралари кўрилса. ФҲДЁ органлари маҳалладан сўрашса, биз маълумотини қилиб беришга тайёрмиз. Шоядки, шу билан болаларнинг келажаги изга тушиб кетса…

Дилрабо МАВЛОНОВА,

Янгийўл туманидаги

“Соҳибкор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Дастурга киритилган ишлар бажарилмади”

ҲУДУДДА 4320 АҲОЛИ ИСТИҚОМАТ ҚИЛСА, АСОСИЙ “ДРАЙВЕР” — БОҒДОРЧИЛИК. ИШСИЗЛИКНИ ТУГАТИШДА ФУҚАРОЛАР АЙНИ ШУ ЙЎНАЛИШДА ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛЯПТИ.