Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Натижани яхшилашга имкон бору, шароит йўқ

 

Ишлаган, меҳнат қилган инсон қадр топишига жорий йил маҳалла тизими ходимлари куни яна бир карра амин бўлдим. Касб айёмимиз мен учун икки ҳисса қувончли, қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Президент фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Мукофотга муносиб кўрилганимдан беҳад мамнунман.  Шу билан бирга бу рағбат ва ишонч елкамга улкан масъулият юклади.

Маҳалламизнинг “ўсиш нуқта” — чорвачилик. Аксарият фуқаролар хонадонида қўй ва мол боқади. Бектош Хидиров, Баҳриддин Умрзоқов, Актам Ёрқулов, Абдурасул Худойбердиев, Холмўмин Ҳусанов каби фуқаролар хонадонида  чорвачиликни ривожлантириб, аҳолига гўшт маҳсулоти етказиб бермоқда. Бу орқали йилига ўртача 40 миллион сўмгача даромад қилмоқда. Муҳими, оила аъзоларининг бандлиги таъминланган.

Кейинги пайтда “драйвер”имизни ривожлантириш баробарида ҳудудда ишлаб чиқариш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ортидан янги иш ўринлари яратдик. Тикувчилик, аёллар сартарошлиги, компьютер саводхонлиги каби тўгараклар ташкил этилиб, унга 58 нафар йигит-қиз жалб этилди. Эҳтиёжманд оилаларнинг 15 нафарига субсидия асосида 72 млн. сўмлик тикув машинаси, 2 нафарига 15 млн. сўмлик мотокультиватор, 2 нафарига пайвандлаш ускунаси олиб берилиб, бандлиги таъминланди. 25 нафар фуқарога 464 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди.

2023 йилда 100 нафардан ортиқ фуқаро “Yashin aka barakali xizmat”, “Arabota paynet xizmati”, “Suyun ota ishonchi” “Tim-Ag‘ron chorvadorlari” масъулияти чекланган жамияти ва бошқа корхоналарга доимий ишга жойланди. 22 нафар фуқаронинг норасмий фаолияти расмийлаштирилиб, 12 та кичик бизнес субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди. Жами 385 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилди. 6 нафар ишсиз фуқарога субсидия асосида ҳунармандлар уюшмасига аъзолик бадали тўлаб берилди.

Натижаларни янада яхшилашга имкон бору, шароит йўқ. Шу боис ҳудуд ривожини таъминлайдиган таклифлар билдирмоқчиман. Масалан, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун маҳаллада хомашё мавжуд, аммо уни тайёр ҳолатга келтиришга табиий газ муаммо. Айнан шу сабабли тадбиркорликнинг бу тури ривожланмаяпти. Яна маҳалладаги хотин-қизлар қўй жунидан ҳар хил турдаги гилам тўқишнинг ҳадисини олган. Лекин сотиш муаммо бўлгани учун бу иш ҳам тўхтаб қолган.

Таклифим — биринчи масалада ҳудудга табиий газ тармоғи тортиш бўлса, иккинчисида аҳоли тўқиган гиламлар сотувини йўлга қўйиш, маҳсулотга харидор топишга кўмаклашиш лозим. Мана шу масалалар ҳал этилса, ўзини ўзи банд қилиш орқали уйда ўтирган аёллар бандлиги таъминланарди.

Бундан ташқари, аҳолига берилган ерда етиштирилаётган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорда сотувини йўлга қўйиш, экспортга йўналтиришда кўмаклашиш керак. Ҳоким ёрдамчилари таклиф этган истиқболли лойиҳалар алоҳида эътиборга олиниб, солиқ, кадастр, кредит масалаларида имтиёз берилиб, маблағ фуқароларнинг шахсий паластик картасига ўтказилса, имконият янада ортади, нархлар арзонлайди. Маблағ тўғри сарфланишининг назорати ҳоким ёрдамчиси зиммасига юклангани мақсадга мувофиқдир.

Гавҳар ИСАЕВА,

Нуробод туманидаги

“Аработа” маҳалласи

ҳоким ёрдамчиси,

“Шуҳрат” медали соҳиби.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сурхон маҳаллалари кўркам қиёфага киряпти

“ОБОД ХОНАДОН”, “ОБОД КЎЧА”, “ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНЛАРИ АСОСИДА УЗУН ТУМАНИДАГИ “ЯНГИЙЎЛ” МАҲАЛЛАСИДА БАРПО ЭТИЛГАН ОБЕКТЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.