Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

“Маҳалла ташаббускори”га айланинг!

 

 

Сиз маҳалла фаолимисиз? Ёки ўз маҳалласини обод қилиш йўлида билимларини ошираётган талабамисиз? Маҳаллангизни обод қилиш йўлида ташаббус кўрсатдингизми? Унда Сиз ўз маҳаллангиз қаҳрамонисиз! Сиз энди “Маҳалла ташаббускори” танловида иштирок этишингиз мумкин.

Танлов шартлари:

1-шарт: Сиз “Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида “Очиқ бюджет” ахборот порталида рўйхатдан ўтган ҳолда ўз лойиҳангизни илгари сурган бўлишингиз ва ушбу лойиҳа саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган бўлиши лозим;

2-шарт: Порталдан рўйхатдан ўтишда “касб” майдонига “маҳалла раиси”, “маҳалла еттилиги” аъзоси” ёки “талаба” сўзларини киритган бўлишингиз ёки овоз бериш босқичи якунига қадар порталдаги шахсий кабинет бўлими орқали касб маълумотларини таҳрирлаш орқали тузатиш киритиб қўйишингиз лозим;

3-шарт: Овоз бериш босқичи якунлари бўйича (4 апрель 23:59 ҳолатига) “касб” майдонига “маҳалла раиси”, “маҳалла еттилиги” аъзоси” ёки “талаба” сифатида лойиҳа киритган барча лойиҳалар орасидан энг кўп овоз тўплаган:

10 нафар — маҳалла раиси;

10 нафар — “маҳалла еттилиги” аъзоси;

10 нафар — талаба ғолиб деб топилади.

Маълумот учун, маҳалла раиси ва “маҳалла еттилиги” аъзолари хақиқатан ушбу лавозимларда фаолият юритиши юзасидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси орқали аниқлик киритилади.

Танловда ғолиб бўлган 30 нафар фуқарони Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ноутбук билан тақдирлайди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Аёлларнинг бахтли турмуши — кунимнинг энг муҳим ташвиши

ОҚИЛАЛИК — ОИЛА БЕЗАГИ   Эр-хотин уч нафар фарзандининг моддий таъминотига пул етказа олмай, хорижга иш қидириб кетишади. У ёқларда анча қийналиб қолишади. Аёл амаллаб идиш ювиб пул топа бошлайди.…