Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Таҳлил
-+=

Йиғилиш ва мажлислар самарасиз…(ми?)

 

 

81 фоиз мажлис иштирокчилари мажлисларда бошқа ишлар билан банд бўлиши аниқланган

Harvard Business Reviewга кўра, сўнгги 50 йилда мажлислар сони ва давомийлиги анча ошиб кетган. Мисол учун 1960 йилда раҳбарлар ҳафтада 10 соатдан кам вақтини мажлис ва йиғилишларда ўтказган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 23 соатни ташкил этмоқда.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, бугунги кунда ақлий фаолият билан шуғулланувчи ходимлар 85 фоиз вақтини мажлис ва йиғилишларда ўтказади. Бу эса ўз навбатида уларнинг нафақат меҳнат унумдорлигига, балки ментал ва жисмоний ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Луонг (2005) иш юзасидан учрашувларнинг кўпайиши ходимни ҳаддан зиёд чарчатишини ва субъектив иш юки билан боғлиқлигини аниқлади. Рогелбергнинг (2007) ўз тадқиқотларида ташкилотлардаги йиғилишлар вақтидан самаралироқ фойдаланиш зарурлигини аниқлади. Чунки самарасиз учрашувлар иш билан боғлиқ ресурсларни камайишига олиб келади.

Harvard Business Review 182 нафар юқори лавозимдаги менежерлар орасида сўров ўтказган. Сўров натижаларига кўра, 65 фоиз респондентлар мажлис ва йиғилишлар уларнинг асосий иш фаолиятидаги вазифаларини якунлашига халақит беришини билдирган.

71 фоиз респондентларнинг фикрига кўра йиғилиш ва мажлислар самарасиз.

Солид маълумотларига кўра, 81 фоиз мажлис иштирокчилари мажлисларда бошқа ишлар билан банд бўлиши аниқланган.

Мажлислар давомийлиги қанча бўлишидан қатъий назар, фақат ўртача 52 дақиқа давомида мажлис иштирокчиларининг эътиборини тортади, қолган вақт беҳуда сарфланади. (Ўзбекистонда эса мажлис иштирокчилари ўртача 40 дақиқадан сўнг эътибори бузилиши маълум бўлди.) Мажлисларнинг ўртача давомийлиги 1 соату 19 дақиқа эканини эътиборга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи 27 дақиқа вақтини беҳуда сарфлайди. Бу эса, ўз навбатида, унинг меҳнат унумдорлигини пасайтиради.

Хориждаги кўплаб корхоналар (улар қаторига Facebook va Atlassian кабилар киради) мажлиссиз кунлар режимида ишлашни қўллаб кўрган. Ушбу кунларнинг самарадорлигини баҳолаш учун тадқиқот ўтказилган.

Тадқиқот доирасида 1000 тадан ходимига эга 76 та корхона орасида сўров ўтказилган. Ушбу корхоналарнинг деярли ярми (47 фоизи) ҳафтада икки маротаба йиғилишларсиз кунларни белгилагани натижасида мажлис ва йиғилишлар 40 фоизга камайган. 35 фоиз корхоналар ҳафтада уч кунни мажлисларсиз кунлар деб белгилади, 11 фоизи эса тўрт кунни, қолган 7 фоиз корхоналар учрашувларни бутунлай йўқ қилди.

Мажлис ва йиғилишларсиз кунларни белгиланиши натижалари

(Инфографика 1-жадвал)

Манба: The Surprising Impact of Meeting-Free Days January 18, 2022 | Ben Laker,

Vijay Pereira, Pawan Budhwar, and Ashish Malik

Ҳафтада бир кунни мажлис ва йиғилишларсиз қилиб белгилаш, ходимнинг мустақил ишлашини 62 фоизга, меҳнат унумдорлигини 35 фоизга оширган, стресс ҳолатига учраш эҳтимоллигини эса 26 фоизга пасайтирган. Ҳафтада икки кунни мажлисларсиз қилиб белгиланиши ходимларнинг меҳнат унумдорлигини 71 фоизга оширгани аниқланди (1-жадвал).

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) Ўзбекистондаги мажлисларнинг давомийлигини ва такрорийлигини аниқлаш мақсадида административ бошқарув ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар орасида сўров ўтказди.

Респондентларнинг деярли 60 фоизи ҳафта 5 кун, яъни 40 соат ишлайди, қолган 40 фоизи ҳафтада 6 кун ишлашини билдирган (48 соат). Респондентлар иштирок этган мажлис ва йиғилишларнинг ўртача давомийлиги 1 ярим соат экани аниқланди.

Респондентлар охирги бир ой давомида ўртача 6 та мажлисда иштирок этган (21 фоизи камида 10 та мажлисда иштирок этган), уларнинг ўртача 4,1 таси иштирокчиларнинг йўналишига мос келиши аниқланди.

Уларнинг 58 фоизи мажлислардан ишига тааллуқли манфаатли маълумотлар олишини билдирган, 31,5 фоизи эса қисман фойда олишини билдирган, қолган 10,5 фоизи ишига мос келувчи ҳеч қандай маълумотлар олмаслигини билдирди.

41 фоизи мажлис давомида эътибори сусаймаслигини билдирган, 30,2 фоизи 20-30 дақиқадан сўнг эътибори сусайишини билдирган, қолган 28,8 фоиз респондентларнинг диққати 40 дақиқадан сўнг бузилиши аниқланди.

47 фоиз респондентларнинг билдиришича, мажлислар ўз вақтида бошланмайди, улар ўртача 25 дақиқа кечикиб бошланади, бу эса ўз навбатида мажлис иштирокчиларнинг вақтини беҳуда сарфланишига олиб келмоқда.

Шундай қилиб, давомий ва тез-тез бўлиб турувчи мажлис ва йиғилишлар самарасиз экани кўриниб турибди. Тадқиқот ва хориж тажрибасидан келиб чиқиб, самарасиз йиғилиш ва мажлисларни оптималлаштириш таклиф этилади.

Бунда корхона ва ташкилотларда асосий урғуни аҳамиятга молик йиғилишлар режасини олдиндан аниқлаштириш, иштирокчиларни тўғри танлаш (айнан кўтарилаётган муаммога бевосита алоқаси бор) ва регламентга риоя қилиш таклиф этилади. Шунингдек, корхона ва ташкилотларда мажлис ва йиғилишсиз кунларни киритиш мумкн.

Шунингдек, мажлисларни самарадорлигини ошириш мақсадида Жон Тропман ишлаб чиққан “Кун тартиби қўнғироғи”дан фойдаланиш тавсия этилади. Бунда мажлисларни 7 та қисмга ажратиб, қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади:

  1. Йиғилиш иштирокчиларига кун тартибини аввалдан эълон қилиш ва уни тасдиқлаш.
  2. Йиғилишда кўтарилиши режалаштирилган саволлар рўйхатини қисқача санаб ўтиш.
  3. Аввало ечими осон бўлган масалани кўтариш.
  4. Ўртача оғирликдаги муаммоларни кўтариш.
  5. Энг катта ва ечилиши қийин бўлган муаммони кўтариш, бу мажлис вақтининг тахминан 1/3 қисмига келганида кўтарилиши зарур. Мажлиснинг айнан шу вақтида иштирокчиларнинг психологик энергия ва эътибори энг юқори даражада бўлади, шунингдек, жисмоний энергиянинг ҳам энг юқори даражаси ушбу вақтга тўғри келади.
  6. Келтириб ўтилган мавзуларни муҳокама қилиш.
  7. Кичик мавзулар муҳокамаси.

Кун тартиби қўнғироғи

(Инфографика 2-жадвал)

Манба: Making Meetings Work SECOND EDITION. John E.Ttopman

Ушбу тартибда мажлис ва йиғилишларни ўтказиш унинг самадорлигини оширишга, регламентга риоя этишга олиб келади.

МҲТИ экспертлари мажлисларнинг умумий харажати ва беҳуда сарфланаётган маблағларни ҳисоблашнинг иккита сценарийда калькуляторини ишлаб чиқди.

Биринчиси, мажлисларнинг умумий харажатини ҳисоблаш учун мажлис иштирокчилари сонини 50 нафар деб фараз қилсак ва уларнинг ўртача ойлик иш ҳақини, масалан, 4 000 000 сўм деб олсак, мажлиснинг давомийлиги 90 дақиқа деб фараз қилган ҳолда жами иштирокчиларнинг мажлис учун кетган вақт харажатнинг умумий нархи 1 704 000 сўмни ташкил этади.

Мажлисларда беҳуда йўқотилган вақтларни ҳисоблаш калькуляторининг биринчи сценарийси юқорида таъкидланган хориж тажрибаси тадқиқотлари натижасига кўра, асосан мажлис қанча вақт давом этишидан қатъий назар 52 дақиқадан сўнг иштирокчилар эътиборини йўқотиши аниқланган. Бундан келиб чиқиб 90 дақиқа давом этган 50 нафар иштирокчининг беҳуда йўқотилган вақти 38 (90-52) дақиқага тўғри келса, бунда мажлисдан йўқотилган вақтлар харажати 719 697 сўмни ташкил этади.

Иккинчи сценарий МҲТИ томонидан ўтказилган сўров натижаларига асосланган бўлиб, худди биринчи сценарий каби ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Мажлис иштирокчиларининг эътибори 40 дақиқадан сўнг сусаяди деб белгиланади. Бундан келиб чиқиб, йўқотилган беҳуда вақтлар харажати 946 970 сўмни ташкил этади.

Мазкур калькулятордан мажлис ташкил этишга масъул ходим фойдаланган ҳолда, мажлисларнинг умумий харажатини ҳисоблаши, ой ва йил якунлари бўйича умумий мажлисларга сарфланган иш соати ва йўқотилган муқобил харажатларни (opportunity cost) юритишда фойдаланиш мумкин.

Калькуляторларга imrs.uz/calculator-new ҳаволаси орқали ўтиш мумкин.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Камбағалларга кешбек — бу самара берадими?

Кешбек ўрнига юқорида номлари кўрсатилган маҳсулотлар учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маълум миқдорда компенсация тўланиши ҳам осон, ҳам самарали бўлади