Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Бир оила уйли бўлди, лекин…

Ўтган ҳафта охирларида ижтимоий тармоқларда бир блогер Янгийўл шаҳридаги эски поликлини биносида яшаётган уйсиз, тўрт фарзанднинг онасига уй олиб беришга зарур маблағ йиғиш учун хайрия видоеси эълон қилинди. Бир кун ўтиб, мазкур оилага уй олиб берилгани, бунинг учун 900 миллион сўмга яқин маблағ йиғилгани кўрсатилди…

Кўпчилик қатори саховатпеша халқимизнинг кўмаги билан бир уйсиз оиланинг уйли бўлганидан хурсанд бўлдим. Аммо шу ҳафта бошида ижтимоий тармоқларда “…ушбу блогер ҳар доим мана шу тарзда, “эри йўқ, тўртта боласи етим қолган” деган важ билан бир сценарийда видео олиб келган. Тармоқларда видеога тушган аёлларнинг эри борлиги, болаларнинг ҳаммаси ҳам ўзиники эмаслиги, видеога олиш учун вақтинчалик боласи сифатида кўрсатилган…” каби хабарлар пайдо бўлди.

Дастлаб ўша блогер қолдирган телефон рақамга боғландик, бироқ жавоб бўлмади. Суриштирувимиздан маълум бўлдики, бу оила Янгийўл шаҳридаги “Рамадон” маҳалласида видеода қайд этилганидек, эски поликлиника биносида яшар экан. Маҳалла раиси Шуҳрат Нурматовнинг қисқа жавобига кўра, ушбу оила бошқа ҳудуддан келган. Бир ярим йилдан буён шу маҳаллада яшайди. Учта фарзанд ҳам ўзиники, биттасини боқиб олган. Катта фарзанди 17 ёшда, кичкинаси боғча ёшида…

Янгийўл шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Замира Алимова билан боғланганимизда, бу аёлнинг онаси ўз вақтида Янгийўл туманининг “Ниёзбоши” маҳалласидан кўчиб келганини маълум қилди.

– Ушбу аёл Зангиота туманида шаърий никоҳ асосида яшаб келаётган турмушидан қайтиб келгач, 2021 йил 24 декабрь куни вақтинча яшашлари учун бўш турган поликлиника биносига фарзандлари билан бирга жойлаштирилган, – дейди Замира Алимова. – У киши “Аёллар дафтари”га киритилиб, зарур ёрдамлар, хусусан, газ плитаси берилган. Унга яшаш учун ётоқхона типидаги уйдан алоҳида уй ҳамда субсидия асосида уй олиш таклиф этилган, лекин рози бўлмаган. Ҳозирги кунгача яшаб келган поликлиника биноси 2023 йил аукцион орқали сотилган. Шундан сўнг тўрт фарзанднинг онаси ушбу бинони сотиб олган тадбиркор уй олиб беришини айтган. Бу аёлнинг расмий никоҳи йўқ. Боқиб олган фарзандига ҳам 2022 йил туғилганлик ҳақида гувоҳнома олган…

Янгийўл шаҳар ҳокими матбуот котиби Мансур Нахалов билан боғланганимизда ушбу аёлга олиб берилгани айтилаётган уйни ҳали бориб кўрмаганини маълум қилди. Матбуот котибининг билдиришича, Янгийўл шаҳар “Рамадон” маҳалласида яшовчи ушбу аёл фарзандлари билан бошқа ҳудуддан келиб, кўчада қолган вақтда шаҳар ҳокимлигига уй-жой сўраб мурожаат қилган. Муаммони тез ҳал қилиш мақсадида бўш турган поликлиника биносига вақтинча фарзандлари билан бирга киритилган. Фуқарога газ плитаси, телевизор, субсидия асосида тикув машинаси берилган. “Аёллар дафтари”, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий ёрдам кўрсатилган ҳамда ҳар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилган. Вақт ўтгандан сўнг аёлган ҳокимлик томонидан вақтинча яшаб туриши учун ётоқхонадан жой таклиф қилинган, аммо фуқаро бу таклифни рад этган. Аёлнинг турмуш ўртоғи бошқа ҳудудда яшайди. Ўтган йили эри унга тазйиқ ўтказгани сабабли аёлга Янгийўл шаҳар ИИБ томонидан ҳимоя ордери берилган.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг расмий телеграм каналида берилган “билдириш”да ҳам маълум қилинган.

Назаримизда, тегишли ташкилот вакиллари ўз ваколатлари доирасида зарур ёрдамлар кўрсатиб, ўз таклифларини билдиришган. Бундан ортиқ яна қандай ёрдам бериш мумкин?

Албатта, бир аёлнинг уйли бўлишидан барчамиз хурсандмиз. Лекин турли асоссиз фикрлар тарқатишлардан эҳтиёт бўлиш зарур. Баъзи ижтимоий тармоқларда блогер ҳақида тарқалаётган хабарларни эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ўрганиб, муносабат билдиргани маъқул. Шунда ёлғон бўлса туҳматдан, рост бўлса одамларнинг алданишининг олди олинади.

Рустам ЮСУПОВ

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Нотинч маҳалла осойишта ҳудудга айлантирилди”

НОТИНЧ ОИЛАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ДАВОМИДА ШУНГА АМИН БЎЛДИМКИ, БАРЧА ЖАНЖАЛЛАРНИ АЁЛЛАР КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАРКАН. ШУ САБАБ ҲАР БИР АЁЛНИ ИШЛИ ҚИЛИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛДИК.