Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Нотинч маҳалла осойишта ҳудудга айлантирилди”

НОТИНЧ ОИЛАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ДАВОМИДА ШУНГА АМИН БЎЛДИМКИ, БАРЧА ЖАНЖАЛЛАРНИ АЁЛЛАР КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАРКАН. ШУ САБАБ ҲАР БИР АЁЛНИ ИШЛИ ҚИЛИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛДИК.

Маҳаллага 2016 йил маслаҳатчи сифатида ишга келганман. 2020 йил раис бўлдим. Ўшанда суҳбатдан ўтаётганимда “маҳалла нонини ейиш қийин, тишларингиз темирдан, қалбингиз барча дардларни ютадиган чуқур бўлиш керак” дейишганди. Маҳалла жуда нотинч бўлган. Ўшанда “оилавий нотинчликка биттама-битта барҳам бераман” деб мақсад қилгандим. Хонадонма-хонадон ўрганишлар натижасида бугун 1448 та оиланинг биронтасида нотинч, носоғом муҳит йўқ. Бунга аёлларни ишли қилиш орқали эришдик.

Нотинч оилалар билан ишлаш давомида шунга амин бўлдимки, барча жанжалларни аёллар келтириб чиқараркан. Шу сабаб ҳар бир аёлни ишли қилишга ҳаракат қилдик. Натижада 154 нафар аёл тикув машиналари олиб, ўзини ўзи банд қилди. Маҳалла “драйвери” тўндўзлик (чопончилик) бўлгани учун ҳар бир аёл буюртмачилардан ярим тайёр маҳсулотларни қабул қилиб, уларни тайёр маҳсулотга айлантириб беради. Уларнинг ҳар бири кунига 15-20 та чопон тикиб, 150 минг сўмгача даромад топишади. Бошқа аёллар ҳам сочиқ каби ярим тайёр маҳсулотларни тикиш орқали қўшимча пул ишлашмоқда.

Маҳалладаги энг машҳур тўндўз Меҳригул Бурхонова бўлади. 2018 йил хонадонида чопон тьикишни бошлаган бу аёл 2019 йил тадбиркор сифтаида 4 нафар аёл билан иш бошлаганди. Бугун 18 та ишчиси бор. Қўшимчасига уйда ўтирган аёлларга буюртма бериб, чопон тайёрлатади. Тўнлари Тожикистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё каби қўшни вилоятларга экспорт қилинмоқда.

Маҳаллада деярли ишсиз аҳоли йўқ. Аксарияти ҳудудда жойлашган 4 та – “Ургут” деҳқон бозори, “Ургут” жаҳон бозори, ёғоч бозор ва янги бозорда банд.

Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида интенсив боғлар бор. Уларда олма, шафтоли, гилос мевалари етиштирилади. Инфраструктура яхшиланмоқда. 1976 йилдан буён алмашмаган симёғочлар алмаштирилиб, 118 та хонадонга қўшимча электр станция қурилиб, 55 та бетон устун, битта трансформтаор ўрнатилди. Тез кунда яна иккита трансформатор қўйилади. Ҳашар йўли билан 5400 метр йўл кенгайтирилиб, тош тўкилди. Ишламай қолган артезиан қудуғи ишга туширилди.

Мадина АҲРОРОВА,

Ургут туманидаги “Янгиобод” маҳалласи раиси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Токларни суғориш муаммо бўляпти”

БИР ГЕКТАРДАН 5 ТОННАГАЧА МАЙИЗ ОЛИШ МУМКИН. МАҲСУЛОТЛАР РЕСПУБЛИКАНИНГ БАРЧА ВИЛОЯТЛАРИ БИЛАН БИРГА, ҚОЗОҒИСТОНГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ. БИРОҚ БУ ЙИЛ УЗУМ АНЧА ТАНҚИС.