Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Имтиёзли кредит фоизини пасайтириш керак”

              

ТАКЛИФ

 

Ўтган даврда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни реал даромадга эга бўлишга кўмаклашиш ва маҳаллада тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш масалаларида яхши натижаларга эришмоқдамиз. Маҳаллада жами аҳоли сони 6810 нафар бўлиб, 1181 та хонадонларда истиқомат қилади. 2023 йилда “хонадонбай” юриш асосида ўтказилган хатловлар натижасида 1586 та оилалар ўрганилди.Улар ижтимоий аҳволига кўра, тоифага бўлиб олинди. Шу асосида моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Жумладан, 2022-2023 йилда янги иш ўринлари яратиш мақсадида 32 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Ишсизликнинг олдини олиш йўналишида 317 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланиб, 271 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилишига эришилди. Ҳудудимизда 1 та бўш турган объект — 9-мактаб эски биноси бўлиб, маҳаллий тадбиркорга ижара тўловларисиз фаолият юритиши учун берилган. Айни пайт шу бинони хусусийлаштриб бериш мақсадида аукцион савдосига чиқаряпмиз.

Ўтган йилда талабгорларнинг 154 нафар жисмоний шахсга 3 миллирад сўмдан ортиқ кредит маблағи ажратилишига тавсия бердик. Бундан ташқари 7 та юридик шхсга 464 миллион 30 минг сўм маблағ жаратилди. Жами 3 миллиард 900 миллион 10 минг сўм кредит тақсимланди. “Парранда гўшт кооперация йўналишида” 11 нафар фуқаронинг шартнома асосида бандлиги таъминланди. Юқорида таъкидлаганимиздек, 1181 та хонадон бўлиб, ҳаммасида томорқа бор. Уларнинг 200 таси томорқа орқали ўзини ўзи банд қилган. 16 та хонадонга томорқадан самарали фойдаланиши учун иссиқхона олиб берилиб, 400 миллион сўм кредит ажратилди. 13 нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия тақдим этилди. Субсидиянинг 1 таси ҳунарманд шогирд тайёрлаш учун, 2 та қандолатчилик ва пишириқ пишириш йўналиши, 8 та тикувчилик, 2 та иссиқхона, 1 та коперация ташкил этишга йўналтирилди. 2022-2023 йилда жами 122 нафар фуқароларни касб-ҳунарга ўқитилиб, 116 та фуқарога 30 йилга ижара асосида ер берилди.

Аҳоли асосан боғдорчилик, чорвачилик, деҳқончилик, асаларичилик  билан машғул. Бундан ташқари маҳалла фаоллари ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлардан ҳолидан мунтазам хабар олиб, уларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватламоқда.

Шу ўринда фаолиятимда тўқнаш келаётган айрим муаммолар асосида таклифлар билдирмоқчиман. Маълумки, “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича «узлуксиз хизматлар занжири» тизими яратилган. Шу асосида имтиёзли кредитлар ажаратиш янада осонлашди. Аммо кредит фоизи 18 фоиз этиб белгилангани учун талабгорлар мурожаат қилмаяпти. Таклифим — жисмоний шахсларга кредит фоизини 14 фоизга тушириш керак. Шу кунгача маҳаллада бирорта тадбиркор 18 фоизлик кредит олишга ариза бермайди.

Яна бир муаммо аризаларга нисбатан маҳаллага ажратилган лимит камайиб кетяпти. Масалан, бизнинг маҳаллага 2023 йилда 3 миллард сўмдан кўп лимит ажратилган бўлса, жорий йил атига 1 миллиард сўм маблағ тақсимланди. Бу эса аҳоли сонига нисбатан жуда кам. Лимит миқдори камайиб кетгани сабабини билолмай ҳайронмиз. Чунки шу пайтгача олинган кредитлар мақсадли фойдаланиб келинган. Таклифим — имтиёзли кредит лимити аҳоли сони ва географик жойлашувига қараб тақсимланиши лозим.

 

Равшанбек АБАБЕКОВ,

Элликқалъа  туманидаги “Қашқўра” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Олма оилаларга 300-400 миллионлаб даромад келтиради”

ҲУДУД АҲЛИ ОЛМА ЕТИШТИРИШНИНГ ҲАДИСИНИ ОЛГАН. БУГУНГИ КУНДА ФАҚАТ ОЛМАНИНГ ЎЗИДАН 300-400 МИЛЛИОН СЎМЛАБ ДАРОМАД ТОПАЁТГАН ОИЛАЛАР КЎП.