Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Ҳисоблагични нега истеъмолчи ўз маблағига ўрнатиши керак? 

МУЛОҲАЗА

Энергетика тизимидаги ўзгаришлар ортидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Texnopark” МЧЖ масъулларининг ўзаро тил бириктириб, 19 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағларини талон-торож қилгани ҳақидаги хабар жамиятда катта баҳс уйғотди. Ушбу жиноий иш фақатгина рақамлардаги ўғирлик эмас, балки йиллар давомида юз минглаб оддий истеъмолчилар дуч келаётган сунъий тўсиқлар ва сарсонгарчиликларнинг асл илдизини ошкор қилди.

“Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, газни ҳисобга олиш ускунаси ва унга боғлиқ харажатлар (ўрнатиш, олиб ташлаш, текшириш, таъмирлаш)ни газ таъминоти ташкилотлари қоплайди. Истеъмолчилар фақат унинг хавфсизлиги учун жавобгар бўлади.

Бироқ амалиётда минглаб фуқаролар узоқ вақт давомида уйига ҳисоблагич ўрната олмай сарсон. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари “ҳисоблагич йўқ, Агар зарур бўлса, бозордан ўз маблағингизга сотиб олишингиз мумкин”, деган жавобни қайтаришдан чарчамайди.

Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун бир нечта туман бўлимлари билан боғландик. Жумладан, Чилонзор тумани масъул ходими Санжар Исмоиловнинг қайд этишича, бугунги кунда омборхонада бирорта ҳам ҳисоблагич йўқ. Ваҳоланки, туман бўйича 49 минг 220 нафар истеъмолчи хонадонига ҳисоблагач ўрнатиш зарурати мавжуд.

— Бу муаммога ечим топиш учун расмий мурожаат йўллаганмиз, — дейди Санжар Исмоилов. — Амалдаги қоидага кўра, “ақлли ҳисоблагичлар” барча тоифадаги истеъмолчиларга “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳисобидан бепул ўрнатиб берилиши керак. Лекин “Республика истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинганидан кейин негадир “Texnopark” МЧЖ ҳисоблагич етказиб беришни тўхтатиб қўйди. Кимдан ёки қаердан сўрашни биз ҳам билмаймиз.

Афсуски, пойтахтнинг барча туманларига тегишли бўлиб турган муаммо ҳақли саволларни туғдиради. Давлат аҳоли учун ажратган бепул ҳисоблагичлар қаерга кетмоқда? Агар улар ишлаб чиқарилаётган бўлса, нега сунъий тақчиллик яратилмоқда? Хўш, “ҳисоблагич йўқ”, дейилиши ортида қандай шахсий манфаат ётибди?

Муаммога ечим борми? Албатта, бор. Бунинг учун газ ҳисоблагичларини ўрнатиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, шаффоф навбат тизимини яратиш ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимларининг истеъмолчига “ўз пулингга сотиб ол”, деган ноқонуний талабига бутунлай чек қўйиш керак.

Хайрулло АБДУРАҲМОНОВ.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Шаръий никоҳни тартибга солиш керак…”

    Маҳалламизда 2 717 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий “драйвер” — деҳқончилик ва чорвачилик. 728 та хонадоннинг 80 фоизида иссиқхоналар бор. Уларда аҳоли сабзавот ва кўкат маҳсулотлари етиштириб, йилига қўшимча…