Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

“Маҳалла иши бирдамликни талаб қилади”

 

Маҳалламизда 1 889 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг аксарияти ҳудуддаги бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланади. Хотин-қизлар тикувчилик соҳасида касаначилик асосида иш билан банд. Ўтган йили 12 нафар фуқарога тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратилди. 13 нафар ишсиз шахс доимий иш билан таъминланди.

Сектор раҳбарига ўтган йили ижтимоий ҳимоя, инфратузилма билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилдик. Шу асосда иккита кўчанинг 538 метр қисми асфальтланди, 713 метрига шағал тўкилди. Кўчаларга 67 дона тунги ёритгичлар ўрнатилди, битта трансформатор янгиланди, видеокузатув камералари қўйилди.

Ҳозирда ечимини кутаётган иккита масала бор: бири — маҳалла биноси мавжуд эмас. Ҳозирда Ўрмон хўжалиги ташкилотининг битта хонасида фаолият юритяпмиз. Ҳудудда аҳоли жуда зич яшайди, бўш ернинг ўзи йўқ. Шу боис бино қуриш мушкул бўляпти. Масала ечими учун ҳатто ҳокимлик маҳаллада кимдир ҳовлисини сотса, уни сотиб олиб, йиғин учун идора қуриб беришга ҳам тайёр. Иккинчи масала — ҳудудда 1960 йилларда қурилган болалар боғчаси бор. Уни таъмирлаш зарур, март ойида ишлар бошланишини айтишган, кутяпмиз.

Тизимга оид фикрларни баён этсам, ҳар қандай жамоада ишнинг натижаси самарали бўлиши учун бирдамлик зарур. Ҳар ким аравани ҳар томонга тортса, бир мақсад сари бирлашмаса, ишнинг самараси сезилмайди. Маълум вақт бўлдики, маҳалла шундай фаолият юритди. Ҳар бир ходимнинг ўз раҳбари бор, ҳар бири алоҳида-алоҳида тузилмага бўйсунади. Маҳалла раиси фақатгина қоғозларда уларга раҳбар бўлди. Ходимига бир ишни буюра олмаса, “нега кеч келиб, эрта кетяпсан” деёлмаса, умуман, уларни назорат қила олмаса, тизим самарали ишлаши мумкинми? Яхшики, 2024 йил 1 январдан соҳада қатор ўзгаришлар бўлди, раиснинг ваколати оширилди. Эндиликда раислар барча ходимларни назорат қилиши, уларнинг ҳисоботларини тинглаши, давомати ва ойлик табелини юритиши мумкин.

Яна бир жиҳат — қонунлар адолатли, шу билан бирга, қаттиқроқ бўлиши керак. Майли, одамлар қонунга мустақил риоя қилишни ўргангунча маълум вақт шундай бўлсин. Биз ёшлигимизда маҳалла оқсоқоли танбеҳ берса, қонун билан қўрқитса, қўрқардик. Ҳозир-чи? Аксарият одамлар қонунлардан қўрқмайди. Жазосизлик, айрим ўринларда жазонинг енгиллиги қонунни бузишга туртки бўляпти. Мисол учун, маҳалла ҳудудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш “урф” бўлган. Бир-икки марта танбеҳ берган билан иш битмайди. Демак, бундай шахсларни каттароқ миқдорда жаримага тортиш керакки, бу чўнтагига зарар қилсин. Эртага уйидан чиқаётганда тўлаган жарималари кўз олдида гавдалансин. Шундагина қонунга риоя қила оламиз. Йўқса, ҳолат яхшиланиши даргумон…

Асия НАЗАРОВА,

Тўрткўл туманидаги

“Истиқлол” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Болалар ва ёшларбоп спорт комплекси керак”

БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА, “КАПТАРХОНА” КАБУТАР ЭМАС, ТУРИСТИК МАҲСУЛОТЛАР ТАЙЁРЛОВЧИ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНГАН. ШУНИНГДЕК, САЙЁҲЛАР УЧУН ЗАМОНАВИЙ ТАМАДДИХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА.