Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Сайёҳлар таом тайёрлашда иштирок этиши мумкин”

ҚИШЛОҚДА ЯРАТИЛГАН БУ КАБИ ШАРТ-ШАРОИТ ВА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР САМАРАСИ ЎЛАРОҚ, ҲОЗИРДА ТУРИЗМ ҚИШЛОҒИГА 1 МИНГДАН ОРТИҚ ХОРИЖИЙ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ САЙЁҲ ТАШРИФ БУЮРДИ.

Ширин” маҳалласи таркибига кирувчи Ширин туризм қишлоғи тахминан 1 500 йиллик тарихга эга. Қишлоқ аҳолиси азалдан деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланади. Сўнгги йилларда бу ерда туризм йўналиши ривожланмоқда.

Ўзига хос тарихи ва бой анъаналарига эга қишлоқда бир қатор маданий мерос объектлари ва миллий урф-одатлар ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Хусусан, ҳудудда шўрданак билан бирга, қуруқ мевалар, миллий ширинликлар, полиз экинлари ва ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш авлоддан-авлодга ўтиб келаётган мерос саналади. Меҳмонлар учун ўзига хос кўргазмали намойишлар йўлга қўйилган.

Қадимий тегирмонда бошоқли дон, маккажўхори, арпа, буғдой, тариқ уни тортиш, тандирда нон, маҳаллий сомсалар ёпиш жараёни шулар жумласидан. Қолаверса, қишлоқда ўтовлардан ўзига хос ансамбль тайёрланган бўлиб, бир томонида балиқчилик фаолияти йўлга қўйилган. Уй ҳайвонларидан иборат чорвачилик бурчаги, мева ва сабзавотларни табиий усулда етиштириб, қуритиш ва қадоқлаш, қолаверса, жун йигириш ва жун маҳсулотларини тайёрлаш жарёнлари меҳмонлар ҳайратини ошириши табиий. Миллий таомлар, шўрданак, қурут тайёрлаш услуби, қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи қадимий буюм ва асори-атиқалар музейи ҳамда миллий ҳунурмандчилик бурчаклари кўпчиликда қизиқиш уйғотади.

Қишлоқда яратилган бу каби шарт-шароит ва янги лойиҳалар самараси ўлароқ, ҳозирда туризм қишлоғига 1 мингдан ортиқ хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди. Меҳмонлар учун 55 ўринли “Этнотуристик ҳотел”, 48 ўринли 6 та оилавий меҳмон уйи, шунингдек, 90 та ўринга мўлжалланган 14 та ўтов, автомобиль ювиш хизматлари ҳамда 10 дан ортиқ озиқ-овқат дўкони ташкил этилган.

Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида қишлоқнинг 1,2 километр ички йўллари асфальтланди, 2,5 километр қисми шағаллаштирилди. Бунга қўшимча равишда “4Н-155” русумли умумфойдаланув автомобиль йўлининг Ширин қишлоғидан ўтган 800 метр қисми асфальтланди. Қолаверса, давлат-хусусий шериклик асосида маҳалла учун янги маъмурий бино қуриб битказилди. Замонавий қиёфа касб этган бинода барча шарт-шароит муҳайё қилинган, маҳалла ходимлари учун алоҳида хоналар ҳозирланган.

Яқин фурсатда қишлоқда 13 та микромарказ ташкил этилиб, 150 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Худди шундай, 20 дан ортиқ меҳмон уйи, 10 га яқин ҳунармандчилик марказлари, 20 дан ортиқ савдо ва умумий овқатланиш шаҳобчаси, ўттизга яқин балиқчилик, ҳалвопазлик, шўрданак тайёрлаш каби хизматлар орқали 300 нафар кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Умуман, келгуси йил сўнгига қадар Ширин этнотуризм қишлоғига ташриф буюрган сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳудудда супермаркетлар, дорихоналар, гўзаллик салонлари, ахборот марказлари, тикув цехлари, туроператор офислари, почта хизматлари, авиа ҳамда темир йўл чипталари кассаси, электротехника устахоналари, сартарошхона, қандолатчилик цехлари, кийим-кечак дўконлари, миллий чойхоналар, велосипед ижара марказлари фаолияти ташкил этилади. Шу билан бирга, табиат қўйнида гастрономик туризм хизматларини таклиф этиш, ов туризми, кулолчилик, каштадўзлик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги каби амалий санъат турлари бўйича хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Эътиборлиси, бу орқали 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Мирзоҳид ҲАЛИМОВ,

Вобкент туманидаги

“Ширин” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Йўл ва оқова сув оғир аҳволда

СУВ ТАНҚИСЛИГИДАН ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА БОҒДОРЧИЛИК ЙИЛДАН-ЙИЛГА ҚИЙИНЛАШИБ БОРЯПТИ. АЙНИҚСА, БУ ЙИЛ ЖУДА ОҒИР КЕЛДИ.