Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ёрдам сўраганни қуруқ қайтаришга мажбурмиз…”

. ҚОЛАВЕРСА, КИМГА КЎМАК КЎРСАТИШ КЕРАКЛИГИ МАҲАЛЛАНИНГ ЎЗИДА ЎЗАРО ҲАЛ ҚИЛИНАДИ. ВИЛОЯТ ЁКИ ТУМАНГА БОҒЛИҚЛИК ЙЎҚОЛАДИ.

Бугун барча муаммолар маҳалланинг ўзида ечим топишига урғу бериляпти. Бунда инфратузилма, коммунал масалалардан тортиб, бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорликни ривожлантириш жараёнларигача эътибордан четда қолмаяпти. Жумладан, айни ишлар натижасида туман марказидан олисда жойлашган маҳалламиз обод ва кўркам масканга айланди.

Ҳозир маҳаллада 3 377 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўтган давр мобайнида бунёдкорлик ишлари доирасида мавжуд олтита кўчанинг 4,4 километр қисми асфальтланиб, қарийб 7,8 километрга шағал тўкилди ва 900 квадрат метр пиёдалар йўлаги қурилди. Ҳудудда 24,8 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, маҳалла аҳолиси тўлиқ оби-ҳаёт билан таъминланди. Қолаверса, 300 та темир-бетон таянч ўрнатилиб, 13,3 километр электр тармоғи янгиланди.

Бу жараёнда аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлигини тиклашга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада 90 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди, 18 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз 18 нафар фуқарога 406 миллион сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари кредит ва субсидия асосида олиб берилди. Шу билан бирга, 24 нафар фуқаро вилоят ва туман миқёсида даволаниши учун йўлланма олган бўлса, 520 нафар беморга бепул дори-дармон тарқатилди. “Аёллар дафтари”даги 27 нафар хотин-қизга 16,2 миллион сўм, “Ёшлар дафтари”даги 9 нафар ёшга 55 миллион сўмлик амалий ёрдам кўрсатилди.

Эътиборлиси, 250 миллион сўм маблағ эвазига маҳалла идораси биноси жорий таъмирланди. 120 миллион сўм маблағ сарфланиб, “Уч авлод маскани” қуриб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, сунъий қопламали мини-футбол, стритбол ва варкаут майдончаси бугун ёшлар ихтиёрида. Улар энди ҳар куни мунтазам равишда спорт билан шуғулланиши мумкин.

Маҳалла обод, аҳоли тинч, энди фақат жонкуярлик билан ишлаш керак. “Маҳалла еттилиги” жорий этилаётгани бунда бизга қўл келади. Негаки, бугунгача айрим ҳолларда маҳаллага ёрдам сўраб келган фуқарони қуруқ қайтаришга мажбур бўлардик. Боиси қўлимизда маблағ йўқ. Ҳатто баъзилар маҳалланинг ўзи кўмакка муҳтожлигини кўриб, ёрдам сўрашдан ийманарди. Эндиликда “еттилик” тизими йўлга қўйилгач, ижтимоий масалаларни ҳал этиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш имконияти ошади. Бунда “Маҳалла бюджети” тизими орқали йиғиладиган, Бандлик, Касаначилик, Жамоат ишлари жамғармалари ҳисобидан маҳаллага бериладиган маблағлар асқотади. Қолаверса, кимга кўмак кўрсатиш кераклиги маҳалланинг ўзида ўзаро ҳал қилинади. Вилоят ёки туманга боғлиқлик йўқолади. Натижада ваколатимиз доирасида ҳар қандай ёрдамни вақтида кўрсатиш имконияти ошади. Бу ўз навбатида маҳалланинг аҳоли орасида ўрни ва мавқеи ошишига хизмат қилади.

Искандар ЭГАМОВ,

Қизилтепа туманидаги

“Хонработ” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Ариқ сувини тиндириб ичардик”

АВВАЛЛАРИ СУВНИ ҚЎШНИ МАҲАЛЛАЛАРДАН ТАШИБ КЕЛАРДИК. БЎЛСА-КУ, ЯХШИ, БЎЛМАСА, АРИҚДАГИ СУВНИ ТИНДИРИБ ИЧГАН ПАЙТЛАРИМИЗ ҲАМ БЎЛГАН. АЙРИМ ҲОЛЛАРДА МАҲАЛЛАМИЗГА ҲАМ СУВ КЕЛГАН, БИРОҚ ТАЪМИНОТДАГИ УЗИЛИШЛАР ТУФАЙЛИ ҚУВОНЧИМИЗ УЗОҚҚА ЧЎЗИЛМАГАН.