Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Мақсадимиз ишсизликни тугатиш”

АВВАЛО ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШИНИ ДАВОМ ЭТТИРАМИЗ, БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН ТАДБИРОКРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ СОНИНИ ОШИРАМИЗ. МАҚСАД — ҲУДУДДА ИШСИЗЛИКНИ ТУГАТИШ.

Якунланаётган 2023 йил маҳалла аҳоли учун унутилмас воқеаларга бой бўлди. Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, қулайликлар яратиш мақсадида инфратузилма билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди. Жумладан, Абай кўчасига 7 км. ичимлик сув тармоғи тортилди. Сардорлар кўчасининг 1 км., Қозоғистон кўчасининг 2 км. узунликдаги кўчаси асфальтланди. Оқбулоқ каналидан 5 минг метр масофада қувур тортиб, оқова сув тармоғи олиб келинди. Ички кўчаларимизнинг 5 км. қисмига тунги чироқ ўрнатилди. Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кам таъминланган, ота-онаси йўқ 17 ёшгача бўлган болаларга бепул кийим-кечак берилди. Ногиронлиги бор фуқароларга озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилди. Маҳалллада яшовчи юрак касаллиги билан оғриган Шоира Йўлдошеванинг юрагини жарроҳлик амалиёти учун кўмаклашилди. Натижада бемор Тошкентда юрак жарроҳлиги амалиётини ўтказиб қайтди. Қувоннарлиси, бирор фуқаро муаммосига ечим топиш учун туман, вилоят даражасидаги раҳбарларга мурожаат қилмайди. Чунки барча масалалар маҳаллада ҳал этилмоқда.

Яна бир қувончли воқеа — узоқ йиллардан бери маҳалла биносига эгамасди. Гоҳида мактабнинг, гоҳида ҚВПнинг бўш биносида вақтинча фаолият юритиб келардик. Бу албатта, иш самарадорлигига салбий таъсир этарди. Ниҳоят, орзуимиз ушалди. “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида янги маҳалла биноси қад ростлади. Унинг тантанали очилиш маросимда туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Шавкат Жавлонов ва бошқа масъуллар иштирок этди. Бу ерда “бешлик” учун барча шароит мавжуд.

2024 йилда режаларимизни белгилаб олганмиз. Аввало ободонлаштириш ишини давом эттирамиз, бандликни таъминлаш учун тадбирокрлик субъектлари сонини оширамиз. Мақсад — ҳудудда ишсизликни тугатиш.

Оязимхон ҲИДИРОВА,

Арнасой туманидаги “Зарафшон” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Муаммоларимиз ҳам йўқ эмас”

МИСОЛ УЧУН, МАҲАЛЛАДА 8 ТА КЎЧА МАВЖУД БЎЛИБ, БИНОКОР ВА ЁШЛИК КЎЧАЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 27 ТА ТАЯНЧ БЕТОН УСТУНЛАР ЎРНАТИЛИШИ КЕРАК.