Маҳалла асосан, кўп қаватли уйлардан иборат. Шу боис, асосий йўналишимиз тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Асосан, кўп қаватли уйлар ертўласидан самарали фойдалинишни йўлга қўйганмиз. Жорий йил ўзида шу каби 17 та лойиҳа ишлаб чиқдик. Бу ерда олиб борилаётган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари натижасида кўчалар кўз кўрса қувонадиган ҳолатга келди. Бундан ташқари, тадбиркорликни ривожлантириш орқали ишсизликдан холи ҳудудга айлантиришга эътибор қаратиляпти.
Масалан, маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида Микроорганик ўсимликларни етиштириш кооперацияси ташкил этилди. Тадбиркор Тоҳиржон Абдусаматов ташаббуси билан 2002 йилда иш бошлаган ушбу кооперацияга жорий йил февраль ойида вилоят ҳокимининг илк ташрифидан ҳудуддаги кўп қаватли уйлар сўнг ушбу тадбиркорлик субъектига ертўлалардан самарали фойдаланиш орқали аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳани амалга ошириш учун бошқарув сервис компанияси шаклида бириктириб берилган. Ҳозирда 25 нафар маҳаллада яшовчилар, шу жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар сердаромад иш билан таъминланган. Компания ҳозирда “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида янги иш ўринларини яратиш устида иш олиб бормоқда.
Шунингдек, ҳудудда янги пардачилик цехи иш бошлади. “Аёллар дафтари”га киритилган Ҳакимахон Тўхтабоева ўтган йили мономарказда касбга ўқитилиб, субсидия асосида тикув машинаси берилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича унга 33 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилгани натижасида маҳаллада яшовчи 20 нафардан зиёд аёлларга иш ўрни яратилди.
Шаҳар ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудига кирувчи маҳаллада жорий йил бошида 170 нафар ишсиз фуқаро бўлган. Ҳоким ёрдамчиси Арофатхон Мақсудованинг сайъ-ҳаракати билан уларнинг 22 нафарига имтиёзли кредит ажратилиб, оилавий корхона ва ЯТТ очишга кўмаклашилди. 8 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари ажратилди, 25 нафари Микроорганик ўсимликларни етиштириш кооперациясида, 20 нафари тикувчилик цехида иш бошлади. Маҳаллада ташкил этилган “Гўзаллик салони”да яна 10 нафар хотин-қиз ишли бўлди. Қолган ишсизлар шаҳар ҳудудидаги ташкилот ва корхоналарга ишга жойлаштирилиб, маҳалла ишсизликдан холи ҳудудга айланди. Тадбиркорлик субъектлари 400 тага етди. Якка тартибдаги тадбиркорлар 176 тани ташкил этмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ташаббуси билан маҳалладаги кўп квартирали уйлар оралиғидаги бўш турган 1 гектар ер майдонида “Ёшлар эко боғи” ташкил этилди. 1000 туп мевали ва манзарали дарахт ҳамда 1000 туп мавсумий ва кўп йиллик гул кўчати экилди. Ёшларнинг яна бир ташаббуси билан маҳалла ёшларининг спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш мақсадида “Workout” ҳамда болалар майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилди.
Энг қувончлиси, Давлат-хусусий шериклик асосида маҳалла биноси барпо этилиб, фойланишга топширилди. Янги маҳалла биносида барча шароитлар яратилган.
Маҳаллада тажриба тариқасида кўчаларга одамни юзидан танийдиган 140 дона кузатув камера ўрнатиляпти. Хитой технологияси асосида.
Маҳаллада 8250 нафар аҳоли яшайди. Шу боис маҳаллани бўлиш таклифини берганман. 2024 йилдан шу таклиф амлага ошишига умидвормиз. Яна бир таклифим — янги қурилётган уйларни тайёр битган ҳолда топширилиши керак. Сабаби, уй эгалари кейинги қурилиш ишларидан чиққан чиқиндиларни уй олдига ташлашяпти. Буни биз тозалашга мажбур бўляпмиз. Қурувчи ташкилотга айтсак, мен уйни сотиб бўлганман, дейди. Тозаламасак, ободлик ва тозаликка эътибор бермаган, деган айб билан бизга жармиа қўлланяпти.
Рустамжон РАҲМОНОВ,
Фарғона шаҳридаги “Машъал” маҳалласи раиси.