Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“30 йиллик изтироблар ортда қолди…”

УМУМАН ОЛГАНДА, БУ ЖОЙЛАРГА ИЛГАРИ КЕЛГАН КИШИ ЎЗИНИ ҲУДДИ ЧЎЛГА КЕЛИБ ҚОЛГАНДЕК ҲИС ҚИЛГАН БЎЛСА, МАНА, КЎРИНГКИ, ҲОЗИР ҲУДУД КИЧКИНА БИР ШАҲАРЧАГА ЎХШАЙДИ.

“Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида 30 йилдан бери эътибордан четда қолган, йўл, электр, ичимлик сув, тиббиёт масалалари оғир бўлган маҳалламизга янгича руҳ, кайфият олиб кирди. 2 500 нафар аҳоли яшовчи йиғин инфратузилмаси тўлиқ қайтадан янгиланиб, фойдаланишга топширилди.

Маҳаллада қисқа муддатда амалга оширилган бунёдкорлик ишларини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Хусусан, дастурлар доирасида маҳалла биноси қуриб берилди. Ваҳоланки, шу вақтгача ижарама-ижара сарсон эдик. “Маҳалла еттилиги” фаолиятига мослаштирилган янги бинода қуёш панеллари ўрнатилди. Бирорта текисланмаган, қум-шағал ётқизилмаган кўча қолмади. 7 та кам таъминланган оила хонадонлари капитал таъмирланди.

Шу билан бирга, 5 километр ички йўлларга тош-шағал ётқизилиб, 1,3 километр пиёдалар йўлакчаси барпо этилди. Тунги вақтларда ёритиш учун 50 дона қуёшдан қувват олувчи тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Қолаверса, ҳудудда 185 дона темир-бетон устун янгиланди, 5 минг метр янги линия тортилди. 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, мавжуд 3 таси таъмирланди. Бу эзгу ишлардан аҳоли жуда хурсанд.

Маҳаллада тиббий хизмат сифати яхшиланди. Шу вақтгача “Янги Жейнов” қишлоқ врачлик пункти хизмат кўрсатган бўлса-да, шароит жуда қониқарсиз эди. Бино маънан эскирган, беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун қулайлик умуман йўқ эди. Энг қизиғи, масканда атиги икки киши ишларди. Дастур доирасида бино қайта таъмирланди ва “Олтин бошоқ” оилавий шифокорлик пунктига айлантирилди. Стационар даволаниш учун койкалар ташкил этилди. Иситиш тизими йўлга қўйилиб, тиббий жиҳозлар келтирилди. Иш ўринлари кўпайди.

Маҳаллада бугунга қадар йўловчилар учун бирорта бекат бўлмаган. Дастур доирасида савдо дўкони ва йўловчи кутиш қисмини ўз ичига олган янги бекат қурилиб, фойдаланишга топширилди. Имтиёзли кредит ҳисобидан шу ерлик тадбиркор янги тикув цехи, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цех ташкил этиб, бир гуруҳ хотин-қизларни иш билан таъминлади. Ёшларни спорт ва жисмоний тарбияга жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Workоut” майдончаси, сунъий қопламали мини-футбол ўйингоҳи фойдаланишга топширилди. “Олтин бошоқ” маҳалласи ҳудудига кириш қисмига замонавий кўринишдаги стелла ўрнатилиб, теварак атрофи ободонлаштирилди.

Умуман олганда, бу жойларга илгари келган киши ўзини ҳудди чўлга келиб қолгандек ҳис қилган бўлса, мана, кўрингки, ҳозир ҳудуд кичкина бир шаҳарчага ўхшайди. Одамларнинг 30 йиллик изтироблари ортда қолди… Кўчалар равон ва ёруғ бўлди. Маъмурий бинолар қурилди. Спорт майдончалари, гўзаллик салонлари барпо этилди.

Эндиликда маҳалла ходимлари янги шароит, янги имкониятлар туфайли ишга икки ҳисса масъулият билан ёндашмоқда, ҳар бир оилани индивидуал ўрганиб, муаммоларни шу ернинг ўзида ҳал этишга киришган. Энг муҳими, асосий мақсад — одамлар розилигига қаратилган.

Холмурод АСАДОВ,

Миришкор туманидаги

“Олтин бошоқ” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Бинойимиз замонавий шароитга эга бўлди”

2022 ЙИЛ ФАОЛИЯТИМИЗДА УНУТИЛМАС ҚУВОНЧЛИ ВОҚЕА ЮЗ БЕРДИ. МАҲАЛЛА БИНОЙИМИЗ ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАНИБ, БАРЧА ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТИЛДИ. БУ ИШ САМАРАДОРЛИГИМИЗНИ ОШИРДИ.